Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ СЕМИНАР

×

 2021-08-20 15:01:30    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги   “Фермер деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалик экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5199 сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги қишлоқ хўжалиги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда туманда фаъолият кўрсатаётган ширкат ва фермер хўжаликлари билан биргаликда семинар ўтказилди. Мазкур семинарда Сўх туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этиб, соҳа вакилларига  Фармон мазмун моҳиятини тушунтирди ва ушбу фармон асосида 2022 йил 1 январига қадар тумандаги барча фермер хўжаликлар кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантирилишин такидлаб ўтди.

Шунингдек, тумандаги “Музаффар” кўп тармоқли фермер хўжалиги тумандаги барча фермер хўжаликларга намуна сифатида кўрсатилди. Келгусида барча фермер хўжаликлар узининг имкониятларидан келиб чиқиб ўзининг ихтисослашувидан ташқари чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, пиллачилик каби қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириши бўйича топшириқлар берилди. 

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрамининг 30-йиллиги муносабати билан аҳолини арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этиш бўйича барча мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ширкат ва фермер хўжаликлар раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram