Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ

×

 2021-03-26 09:53:12    134

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги “Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 675-сонли Қонунининг 2-моддасида Жиноят-процессуал кодексига жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институти киритилди.

Бунга асосан, дастлабки эшитув қуйидагилар учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади:

1) жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш;

2) жиноят иши бўйича иш юритишни тугатиш;

3) жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш;

4) ЖПКда назарда тутилган ҳолларда жиноят ишларини бирлаштириш;

5) номақбул далилларни ишдан чиқариб ташлаш тўғрисида тарафлардан бирининг илтимоси мавжуд бўлса, ушбу далилларни чиқариб ташлаш.

Дастлабки эшитув судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда, тарафлар иштирокида ўтказилади.

Тарафларни суд мажлисига чақириш тўғрисидаги билдириш дастлабки эшитув ўтказиладиган кунга қадар камида уч сутка олдин юборилган бўлиши керак.

Суд мажлисида айбланувчи, унинг ҳимоячиси ва давлат айбловчиси иштирок этиши шарт.

Дастлабки эшитув айбланувчи йўқлигида унинг илтимосига кўра ёки башарти суд муҳокамасини ЖПКнинг 410-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиш учун асослар мавжуд бўлса, тарафлардан бирининг илтимосига кўра ўтказилиши мумкин.

Ўз вақтида хабардор қилинган жабрланувчининг ва унинг вакилининг, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгарнинг ҳамда улар вакилларининг суд мажлисига келмаганлиги дастлабки эшитувни ўтказиш учун монелик қилмайди.

Раислик қилувчи дастлабки эшитув бўйича суд мажлисини белгиланган вақтда очади.

Раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, кимлар давлат айбловчиси, ҳимоячи, суд мажлисининг котиби эканлигини эълон қилади.

Раислик қилувчи айбланувчининг шахсини аниқлайди. Кейин раислик қилувчи, агар жиноят иши бўйича иш юритишда иштирок этаётган бўлса, айбланувчининг қонуний вакилининг, жабрланувчининг, унинг вакилининг шахсини аниқлайди.

Раислик қилувчи суд мажлиси иштирокчиларига уларнинг судьяни, давлат айбловчисини, суд мажлиси котибини ва суд мажлисининг бошқа иштирокчиларини рад қилиш ҳуқуқларини тушунтиради. Билдирилган рад қилишларни суд ЖПКнинг 80-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал қилади.

Раислик қилувчи айбланувчидан, шунингдек суд мажлисига чақирилган шахслардан илтимослари бор-йўқлигини сўрайди.

Дастлабки эшитувни ўтказиш раислик қилувчининг маърузаси билан бошланади, маърузадан кейин у суд мажлисида ҳозир бўлганларни эшитади. Сўнгра жиноят ишига доир материаллар текширилади.

Агар бир тараф номақбул далилни чиқариб ташлаш тўғрисида илтимоснома берган бўлса, судья бошқа тарафдан унда мазкур илтимосномага қарши эътирози бор-йўқлигини суриштиради. Эътирозлар мавжуд бўлмаган ва далилларни номақбул деб эътироф этиш учун қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда судья илтимосномани қаноатлантиради.

Тарафларнинг қўшимча далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосномалари, агар ушбу далиллар иш учун аҳамиятли бўлса, қаноатлантирилиши керак. Шундан сўнг давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг дастлабки эшитувда ҳал этилаётган масалалар юзасидан фикри эшитилади. Давлат айбловчисининг ва ҳимоячининг фикрини эшитгач, раислик қилувчи ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради, ушбу ажрим суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши керак.

Агар жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни ўтказиш чоғида айбланувчининг яширинганлиги аниқланса, судья ушбу айбланувчига нисбатан иш юритишни тўхтатиб туриш ва унга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида ажрим чиқаради, бундан ЖПКнинг 410 ва 418-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Бир вақтнинг ўзида айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласи ҳал этилади.

Айбланувчининг суд мажлисида иштирок этишини истисно этадиган оғир ва давомли касалликка чалинганлиги суд-тиббий экспертиза хулосаси билан тасдиқланган тақдирда, судья ишни юритишни айбланувчи соғайгунига қадар тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқаради.

Жиноят иши бўйича иш юритиш унинг тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин қайта тикланади.

Жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида судья ажрим чиқаради.

Айбланувчи, ҳимоячи ва давлат айбловчиси жиноят иши материалларидаги ҳар қандай далилни, агар уларни номақбул далиллар деб ҳисобласа, чиқариб ташлаш тўғрисида илтимоснома беришга ҳақли.

Илтимоснома жиноят иши судга айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси билан бирга юборилганидан кейин, айблов далолатномасининг ёки айблов хулосасининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан уч сутка ичида берилиши мумкин.

Илтимосноманинг кўчирма нусхаси айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга, шунингдек жабрланувчига илтимоснома судга тақдим этилган кунда юборилади.

Далиллар қонунга хилоф усуллар билан ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилган ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклаган ёхуд ЖПКнинг талабларини бузган ҳолда олинганлигига асосланган ҳолда уларни чиқариб ташлаш тўғрисида ҳимоя тарафи томонидан берилган илтимосномани кўриб чиқиш чоғида ҳимоя тарафи тақдим этган важларни рад этиш прокурорнинг зиммасида бўлади. Қолган ҳолларда буни исботлаш вазифаси илтимоснома берган тарафнинг зиммасида бўлади.

Агар суд далилни чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур далил юридик кучини йўқотади ва у ҳукмга ёки бошқа суд қарорига асос бўлиши, шунингдек суд муҳокамаси жараёнида бу далилни текшириш ва ундан фойдаланиш мумкин эмас.

Ишни мазмунан кўриш давомида илгари номақбул деб топилган ва чиқариб ташланган далилни мақбул деб топиш масаласи тарафларнинг илтимосномасига асосан кўриб чиқилиши мумкин.

Судья жиноят ишининг суд томонидан кўриб чиқилишига доир тўсқинликларни бартараф этиш учун уни тарафларнинг илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда прокурорга юборади, агар:

1) айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси ЖПКнинг талаблари бузилган ҳолда тузилган бўлса ва бу мазкур айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси асосида суд томонидан ҳукм ёки бошқа қарор чиқариш имкониятини истисно этса;

2) тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор билан бирга судга юборилган жиноят иши бўйича айблов далолатномасини ёки айблов хулосасини тузиш зарурати бўлса;

3) жиноят ишларини бирлаштириш учун ЖПКнинг 332-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса;

4) айбланувчи жиноят иши материаллари билан танишиш чоғида унга ЖПКнинг 375 ва 38113-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқлар тушунтирилмаган бўлса;

5) айблов далолатномасида ёки айблов хулосасида, жиноят ишини тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш учун судга юбориш тўғрисидаги қарорда баён этилган ҳақиқий ҳолатлар айбланувчининг, ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахснинг хатти-ҳаракатларини оғирроқ жиноят, ижтимоий хавфли қилмиш сифатида малакалаш учун асослар мавжудлигидан далолат берса ёки бундай ҳолатлар мавжудлиги дастлабки эшитув жараёнида аниқланган бўлса.

Дастлабки эшитув вақтида ЖПКнинг 392-моддасида назарда тутилган, жиноят иши келиб тушганидан кейин юзага келган асослар аниқланган тақдирда, судья ўз ташаббуси билан ёки тарафларнинг илтимосномасига кўра жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Ажрим чиқарилган ёки иш апелляция инстанцияси судидан қайтган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай уни чиқарган суд томонидан ижро этилади.

Х.Холиқов - Жиноят ишлари бўйича

                    Фарғона туман судининг судьяси                                            

П.Джўраев - Жиноят ишлари бўйича

                    Фарғона туман судининг



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram