Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР

×

 2021-03-26 09:46:02    99

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳуқуқ нормаларининг аниқ ва бир хилда талқин қилинишини таъминлаш мақсадида ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг узвий давоми сифатида, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги 671-сонли Қонунининг биринчи моддасига асосан 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига қуйидаги ўзгартишлар киритилди:

1) 7-модда иккинчи қисмининг русча матнидаги “законодательством, принятым” деган сўзлар “законами, принятыми” деган сўзлар билан;

2) 33-модданинг русча матнидаги “законодательством” деган сўз “законами” деган сўз билан;

3) 85-модда тўртинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги “законодательством” деган сўз “законодательными актами” деган сўзлар билан;

4) 86-модда бешинчи қисми 8-бандининг русча матнидаги “законодательством” деган сўз “законодательными актами” деган сўзлар билан;

5) 93-модда биринчи қисми 16-бандининг ўзбекча матнидаги “қонун ҳужжатлари” деган сўзлар “қонунчилик” деган сўз билан;

6) 98-модда учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги “қонун ҳужжатларига” деган сўзлар “қонунчиликка” деган сўз билан;

7) 100-модда саккизинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги “қонунларига” деган сўз “қонунчилигига” деган сўз билан алмаштирилди;

8) шунингдек 107-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди:

”Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир;

9) бундан ташқари, 117-модда саккизинчи қисмининг ўзбекча матнидаги “қонунларга” деган сўз “қонун ҳужжатларига” деган сўзлар билан алмаштирилди.

Шу қатори, мазкур Қонунинг иккинчи моддасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириши ва давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлашлари ҳамда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаши белгиланди.

Шу ўринда, барча қонунлар халқ манфаатларини ифода этиб, биринчи галда аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш - демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!” деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаб бориш шиддат билан одимлаб бораётган давр талабидир.

Х.Холиқов - Жиноят ишлари бўйича

                    Фарғона туман судининг судьяси                                            

Ф.Рахмонов - Фарғона вилоят суди

                    бош мутахассиси                                                                         



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram