Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭЪТИБОР

×

 2021-03-24 10:15:30    79

PDF юклаш
Чоп этиш


Наврўз байрами арафасида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев туман ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож, ёши улуғ нуронийлар, ногиронлар ҳолидан хабар олиб, уларга ўз ҳисобидан Наврўз совғаларини тақдим этди. - Дориломон замонда яшаяпмиз. Берилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан ғоятда миннатдорман. Шундай замонда яшаш бизларга насиб этган экан.

Минг қатла шукр, - дейди 94-ёшли Ғазновлик онахон Тухтабиби Жалилова. - Энг аввало, ўтган ҳар бир кунимиз учун шукр қилиш лозим. Зеро, биз ишлаган, яшаган замонларда бундай кунларни кўриш орзу, эртак эди. Фарзандларимиз бахти, келаЖак авлод бахти учун Юртбошимизнинг бошлари омон бўлсин, давлатимиз раҳбарига минг раҳмат, - дея дуога қўл очди 100 ёшли отахон, Сўхлик маорифчилар устози Мирзожон-ота Хужамов. Дарҳақиқат, янги кун, Наврўзга етиб келган инсон борки, тилида ва дилида шукроналик мужассам.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram