Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУД РАИСИ ИШТИРОКИДА МАҲАЛЛАДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-03-05 09:06:22    85

PDF юклаш
Чоп этиш


     Айтиш лозим, суд тизими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун ўзининг натижаларини бермоқда. Эндиликда туман аҳолисининг муаммолари туманнинг ўзида ҳал этилмоқда. Олдин Сўх тумани аҳолиси ортиқча сарф-харажатлар билан фуқароларик ишлари бўйича Риштон туманлараро судига қатнашарди.

        Жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг вакили Сулаймонжон Зокировннинг маълумотига кўра, жиноят ишлари бўйича Сўх туман судининг раиси Ш. Мадумаров ва фуқаролик ишлари бўйича туман судининг раиси Р. Мамажоновлар иштирокида туман суди биносида ҳуқуқ-тартибот органлари билан давра сўҳбати ўтказилди. Тадбирда суд тизими бўйича қонунга киритилган охирги ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка барҳам бериш мавзусида сўҳбат ўтказилди.

        Шунингдек, Сух тумани Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида Сўх туман Адлия бўлим бошлиғи Б. Эназаров ва жиноят ишлари бўйича Сўх туман судиниг раиси Раҳматилло Мамажонов иштирокида сайёр қабул ва сайёр суд ўтказилди.

       Сайёр судда бир неча ишлар кўриб чиқилди ва фуқаролар муаммолари маҳалланинг ўзида ҳал этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram