Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 145 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

×

 2021-03-02 10:34:03    76

PDF юклаш
Чоп этиш


ЯНГИ ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

         Бугун Сўх тумани Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 29-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мактаб педагогик жамоаси билан учрашди. Учрашувда мактабда таълим сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди. Маълумки, ушбу мактаб қурилишига салкам 3 миллиард сўм маблағ сарфланган. Учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасига берилаётган эътибор ҳақида гапириб, туман ҳокими берилаётган эътиборга нисбатан самарали фаолиятимиз билан "лаббай" дея жавоб бериш лозимлигини таъкидлади.

         Учрашув давомида 6 ойдан бери мактаб директори вазифасини бажариб келган Раҳматжон Соҳибовга миннатдорчилик сифатида қимматбаҳо совға тақдим этилди. Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи буйруғи билан Сўх тумани ХТБ мудири вазифасида ишлаб келган Амиржон Темиров 29-сонли УЎТ мактаби директори этиб тайинланди. Учрашув давомида мактабда спорт ривожига берилаётган эътибор ҳам кўздан кечирилди. 

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати