Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ШАХМАТЧИЛАР БЕЛЛАШУВИ

×

 2021-01-18 18:29:59    71

PDF юклаш
Чоп этиш


ШАХМАТЧИЛАР БЕЛЛАШУВИ

         Аҳоли ўртасида спортни тарғиб қилиш, соҳага айниқса, ёшларни кенг жалб этиш мақсадида туманимизда турли спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Туман маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Сўх туман Кенгаши ташаббуси билан 10, 14, 15 ва 19 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида шахмат бўйича туман биринчилиги ўтказилди. Ушбу спорт тадбирида 100 дар ортиқ ёш шахматчилар иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиш учун дона суришди. 15-19 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида биринчи ўрин 8-сонли УЎТ мактабининг 8-синф ўқувчиси Авазбек Олимовга насиб этди. 13-сонли мактаб ўқувчиси Ҳисенжон Султоналиев иккинчи ва 16-сонли макатаб ўқувчиси Азамат Эсаналиев учинчи ўринни эгалашга муваффақ бўлишди. 10 ёшли спортчилар ўртасидаги баҳсларда 1-ўрин 16-сонли мактаб ўқувчиси Шоҳмирзо Эсаналиев ва иккинчи ўрин 14-сон мактаб ўқувчиси Руҳлатжон Аҳмадалиевга насиб этди. Ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилотчиларнинг фахриянома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати