Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

×

 2020-12-21 15:06:11    100

PDF юклаш
Чоп этиш


МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

                “МУРОЖААТ – СУХ ТУМАНИ” ( https://t.me/murojaat_sux) телеграм гуруҳимизга туманимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларидан турли мавзуларда мурожаатлар келиб тушади ва албатта, ҳар бир мурожаат алоҳида ҳисобга олиниб, мурожаатларда келтирилган муаммо-камчиликларни ечилишига эътибор қратилади. Албатта, халқимизни қийнаётган муаммо ва камчиликлар талйгина. Баъзи муаммолар тезда ва жойида бартараф этилса, баъзи мурожаатларнинг ечими вақт ва муддат талб этади.

         Хабарингиз бор, гуруҳимизга Тул маҳалла фуқаролар йиғини, “Ёшлик” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқарнолардан электр-энергияси муаммоси юзасидан мурожаат келиб тушган. Маҳалладаги ушбу кўчага  янги трансформатор ўрнатилган бўлсада, ундаги симёғочлар маънан эскириб, ёшини ўтаб бўлган ва яроқсиз ҳолатга тушиб қолган ва ушбу мурожаат тегишли идора ва ташкилотларга ўрганиш учун тақдим этилган эди.

         Мурожаатга жавобан Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев сай-ҳаракати ва вилоят ХЭТК АЖ раҳбарияти кўмаги асосида Тул маҳалласи “Ёшлик” кўчасидаги муаммо ўз ечимини топадиган бўлди. Фарғона вилоят ХЭТК АЖ бош директори Дилшод жалилов томонидан ушбу маҳаллага янг темир-бетон таянчлар олиб келинди ва мутахассисларнинг маълумотига кўра, ушбу мосламалар ўрнатиб бўлгандан сўнг маҳаллада электр энергияси таъминотидаги муаммолар буткул бартараф этилади.

         Эътиборга жавобан ушбу кўча аҳли номидан туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, Фарғона ХЭТК АЖ бош директори Дилшод Джалилов, туман ЭТК бошлиғи Шерзод Раҳимовларга миннтадорлик хати ҳам йўлланган. - Талаб ва илтимосларимиз натижасиз қолмаганидан биз Тул маҳалла фуқаролар йиғини “Ёшлик” кўчасида яшовчи аҳоли туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, Фарғона ХЭТК АЖ бош директори Дилшод Жалилов ва туман ЭТ корхонаси раҳбари Шерзод Раҳимовлардан хурсандмиз ва миннатдорлигимизни айтмоқчимиз. Уларнинг сай- ҳаракатлари орқали кўчаларимизга янги столбалар ўрнатилмоқда...”, - дейилади маҳалада яшовчи фуқаро Гулдиёр Эргашевнинг бизга йўллагант мактубида.

         Айтиш лозимки, ҳар бир мурожаат негизида фуқароларимизнинг дарду ташвишлари, муаммо ва камчиликлари, уларнинг тақдири мужассам ва мутасадди раҳбарлар фуқароларимиз томонидан тақдим этилаётган мурожаатларга бефарқ бўлмасалар, нур устига аъло нур бўларди.

         Ҳурматли Сух тумани фуқаролари! Агар Сизни бирон бир муаммо ўз гирдобига олган бўлса ё камчиликлардан қийнаётган бўлсангиз, бизга - https://t.me/murojaat_sux ёки https://t.me/suxliklars телеграм-каналига мурожаат этинг. Илтимос, мурожаат йўллаётганда ўрнатилган тартибларга риоя этинг. Мурожаатда исмингиз, фамилиянгиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни кўрсатишни унутманг. Чунки мурожаатлар мутасадди раҳбарлар томонидан манзилли ўрганилиши мумкин.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати