Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШ ШАХМАТЧИЛАР БЕЛЛАШУВИ

×

 2020-12-12 19:17:54    98

PDF юклаш
Чоп этиш


ЁШ ШАХМАТЧИЛАР БЕЛЛАШУВИ

         Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш, соҳани ривожлантириш мақсадида Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли Республикамиз ҳудудида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқдаким, бундай ишларни Сўх тумани мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Давлатимиз раҳбарининг 6099-сонли Фармонида ҳар бир оила, маҳалла ва туман (шаҳар)да, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида ҳамда бошқа ташкилотларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиш, оммавий спортни ривожлантириш бўйича оилалар, синфлар, меҳнат жамоалари ва ҳудудлар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиш соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири эканлиги қайд этилган.

         Туман хокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, халқ таълим бўлими, маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими   билан ҳамкорликда туманимизнинг Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган, яқинда қуриб фойдаланишга топширилган янги 29-сонли УЎТ мактабида мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.

         Мусобақада 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахмат ишқибозлари иштирок этишди. Натижада 16-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Азаматжон Эсаналиев фахрли 1-ўринни эгаллади. Қизлар ўртасида ўтказилган баҳсларда мактабнинг 10-синф ўқувчиси Манижа Каримова 3-ўринни эгаллашга муяссар бўлди. Умумжамоа ҳисобида 16-сонли мактаб ёш шахматчилари биринчиликни қўлга киритишди.

         – Жами ўтказилган бу спорт тадбиримизда туманимиз мактабларидан 345 нафар ўқувчилар иштирок этишди. Бундай мусобақаларни мунтазам ўтказиб, туманимизда спорт ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қиламиз, - дейди Сўх тумани ХТБ мудири Амиржон Темиров.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати