Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-12-11 15:46:27    92

PDF юклаш
Чоп этиш


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СЎХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

         Бугун Сўх тумани ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чиқириқ Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сесияга “3-Ровон” сайлов округи депутати Жумаев Масуджон Маруфжонович раислик қилди ва олиб борди.

         10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати суверенитетимиз рамзи бир овоздан ижро этилди.

Сессия ишида вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда туман оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хатамов Жамшед Мухторович ҳам иштирок этди.

Туман Кенгаши депутатлари орасидан президиум аъзолари этиб, Сўх тумани ҳокими С. Сайидмусаев, депутатлар И. Мастонов, Р. Ҳакимова ҳамда сессия котиблигига “12-Чумоқча” сайлов округидан депутат Расулхон Қозиев сайлаб олинди.

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон халқи буюк ўзгаришлар даврини бошдан кечирмоқда. Дунё нигоҳи бугун юртимизга қаратилган, чунки у янги Ўзбекистонни кашф этмоқда. Давлатимиз раҳбари инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини энг буюк қадриятга айлантиришни, ҳар бир фуқаро ўз ҳаётидан рози бўлиб яшайдиган янги жамият қуришни муҳим вазифа деб белгилаб берганлар.

Бундан ташқари Халқ депутатлари Кенгашларининг кенгайтирилган йиғилишларида туман, шаҳар ва вилоят ҳокимларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, бу борада амалга ошириладиган ишлар, режалар, кутилаётган натижалар юзасидан мурожаатлари тингланиб, республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёритиб келинмоқда.

Шу боис, сессия ишида Сўх тумани ҳокими Сайидмусаев Сайидбаҳром Сайидбурҳоновичнинг туман Кенгаши олдида 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича ҳисоботи, шунингдек, келгуси йилги режаларига бағишланган “Аҳолига мурожаати” ўқиб эшиттирилиши режалаштирилган эди.

Сўх тумани ҳокими С. Сайидмусаев сессия ишида сўз олиб, 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда келгуси йилги режалар бўйича нутқ сўзлади. Шунингдек, туман ҳокими “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари” доирасида амалга оширилган ишлар, меҳнат муҳожирларни қайтариш борасидаги ишлар, уларни иш билан таъминлаш ва ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришга қулай шароит яратиш борасидаги ишларга,  амалга оширилган ишлар натижасида аҳоли турмуш даражасини ошириш, ҳаётини яхшилаш борасида эришилган ютуқларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

         Туман ҳокимининг мурожаатидан келиб чиқиб, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари С. Нишонов, Қ. Амирбековлар ўзларининг савол ва таклифларини билдирдилар.

         Сессия кун тартибидаги масала бўйича қабул қилинган қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди. Шунинг билан, Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси ўз ишини якунлади.

         Сессиядан сўнг, туман ҳокими, унинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, масъул бўлим ва ташкилот раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда маҳаллий блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар томонидан берилган барча саволларга туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев жавоблар берди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати