Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗДА

×

 2020-12-09 16:45:55    76

PDF юклаш
Чоп этиш


НУРОНИЙЛАР ЭЪЗОЗДА

         Қариялар, нуроний отахон ва онахонлар, кўпни кўрган боболару бутун умрини фарзанд парвариши ва меҳнат қилишга бағишлаган момоларимиз борки, ҳаёт гўзал. Зотан, бу улуғ инсонлар ҳаётимизнинг гултожи, умримиз мазмуни саналади. Бундай инсонларга эътибор, меҳр-муҳаббат кўрсатиш, уларнинг дуоларини олиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

         Туманимизнинг Зангат маҳалласида жойлашган “Нисо” дам олиш масканида ташкил этилган тадбирга 50 нафар меҳнат фахриялари, нуроний отахон ва онахонлар, фронторти хизматчилар таклиф этилиб уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Тадбдирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этди.

         Туман ҳокими тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, бугунги фаровон ҳаёт ва тинч-осойишта замонда яшаш бахти барчамизга айни шу инсонларнинг сай-ҳаракати, кўрсатган фидоийликлари ва сидқидилдан қилган меҳнатлари ила бардавом эканлигини таъкидлаб ўтди.

         Шунингдек, Конституция кунига бағишлаб бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, фронт ортида ҳалол меҳнат қилган нуронийларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Янгиариқ маҳалласида яшовчи нуроний отахон, юз билан юзлашган Қорижон Завҳаровга туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобидан байрам совғалари қаторида эшитиш мосламаси ҳам тақдим этилди. Самимий миннатдорлик ва шукроналик ила нуроний отахон ва онахонлар совғаларни қабул қилиб олишди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати