Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ – ТИНЧЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

×

 2020-12-05 16:11:23    190

PDF юклаш
Чоп этиш


МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ – ТИНЧЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

         Армия ва халқ бирдамлиги Сўх туманида алоҳида таърифга хос десак, муболаға эмас. Чунки туманда иккита ҳарбий қисм жойлашган ва бевосита маҳаллалар ва жамоат ташкилотлари билан ҳарбий қисмларнинг мустаҳкам ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Мустаҳкам ҳамкорлик самараси ўлароқ, туманда турли хил тадбирлар, учрашув ва маънавий-маърифий тантаналар ўтказилади. Бугун туман марказида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Тадбирда тумандаги ҳарбий қисмларда  фаолият олиб бораётган аскар ва зобитлар, уюшмаган ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

         Тадбир аввалида майдонга Давлатимиз байроғини кўтарган отлиқлар ва бир низомда саф тортган аскар ва зобитлар кириб келишди. Майдон узра Ватанимизанинг мадҳияси янгради.

         Тадбирда сўз олганлар, энг аввало Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий бош қумондони Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан мамлакатимизнинг ҳарбий қудратига берилаётган эътибори, бугунги кунда миллий армиямиз сафида она-Ватанимиз тупроғини ҳимоялашдек масъул вазифани ўзига шиор қилиб олган жасур офицер-сержантлар, аскар ва зобитлар, Сух тумани тупроғини ҳимоялашда туну кун фарзандлик бурчини адо этаётган ўғлонлар ҳақида гапиришди.

         Тадбир давомида туманимизда жойлашган ҳарбий қисмлар аскар ва зобитлари томонидан намойиш этилган ҳарбий-ўқув машқлари тадбирда иштирок этган ёшлар қалбида Ватанга нисбатан бўлган меҳр-муҳаббатни янада мустаҳкамлади десак, асло муболаға эмас. Кинологларнинг чиқиши ҳам тадбирга кўтаринкилик бахш этди. Сўхлик ёш спортчи ўғил ва қизлар – каратэчи ва боксчилар ҳам ўз маҳоратларини тадбир иштирокчиларига намоийш этишди.

         Майдон узра кўргазмага қўйилган миллий армиямизнинг салоҳияти ва қудрат тимсоли бўлган қурол-аслаҳаларни ёшлар мароқ билан томоша қилишди. Ҳарбий мутахассислар томонидан ёшларга ҳар бир қурол-аслаҳаларга доир керакли маълумотлар берилди.

         Айтиш мумкинки, туман ҳокимлиги ва ҳарбийлар ҳамкорлигида ташкил этилган бу тадбир бизнинг миллатга хос қадриятларни ёшлар ҳаётида мустаҳкам ўрин олишида катта аҳамиятга эга.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати