Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-12-02 19:13:44    108

PDF юклаш
Чоп этиш


ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

         Барчамизга маълумки, Сўх туманида Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ишлар эътирофга лойиқдир.

         Фарғона вилояти ҳокими  Хайрулло Бозаровнинг топшириғига асосан туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни кучайтириш, 2021 йилда туманда мева-сабзавотчилик ва чорвачилик соҳаларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича амалга оширилиши долзарб бўлган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги йўналишида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қийнатёган муаммо ва камчиликларни ўрганиб, ечими бўйича амалий кўмак кўрсатиш мақсадида туманимизга вилоят ишчи гуруҳи ташриф буюрди.

         – Бизнинг асосий мақсадимиз амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини сарҳисоб қилиш ва албатта, муаммога дуч келган тадбиркорлар билан бевосита учрашиб, муммоларини ўрганиб, уларга бевосита вилоят ҳокими кўмагида амалий ёрдам кўрсатишдан иборат,- дейди ишчи гуруҳ раҳбари, Агросаноат агентлигининг Фарғона вилоятидаги вакили Санжарбек Эргашев.

         Ишчи гуруҳ таркибидаги вилоят банклари бўлим бошлиқлари, агросаноат мажмуи вакиллари, молия, солиқ, иқтисодиёт, инвестиция, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, бандлик, “Ермулккадаастр”, “Сирдарё-Сух” ИТҲБ, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъул ходимлари туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган лойиҳалар билан танишишди.

         Туман кичик саноат зонасида наслли чорвачилик фермаси ташкил этилган бўлиб, молиялаштириш ишлари Осиё тараққиёт банки томонидан амалга оширилиши лозим. Кредит суммаси 1 миллиард 240 миллион сўм бўлиб, банк томонидан 840 000 000 (400 000 000 сўм ўз маблағи хисобидан) сўм кредит ажратилиши режалаштирилган. “Мулки Ашурали ота” МЧЖ ходими Зайлиддин Искандаровнинг маълумотига кўра, айни кунда кредит маблағларининг бир қисми қопланган бўлиб, Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятидан 27 та наслли қорамол олиб келинган. Ишчи гуруҳ томонидан қолган наслли молларни олиб келинишида божхонага оид муаммолар аниқланди ва ушбу муаммони вилоят ҳокими ҳамда вилоят божхонаси бошқармасига етказилди.

“Гузари омади Лазина” ишлаб чиқариш савдо фирмаси томонидан 1 гектар ер майдонида замонавий иссиқхона мажмўаси бунёд этилмоқда. Айни кунда тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан 600 милион сўм сарфланган бўлиб, қўшимча кредит маблағлари лозимлиги аниқланди.

         “Ҳазратилло” хусусий ишлаб чиқариш савдо фирмаси негизида мева-сабзавот кластери ташкил этилган ва туманда биринчилардан бўлиб, сиғими 200 тонна бўлган музлатгич ҳам бунёд этилаётир. Ишчи гуруҳ томонидан фирмага қўшимча кредит берилиши бўйича маълумот тайёрланди ва кластер фаолиятини кенгайтириш бўйича 2021 йилга киритилган Дастур асосида ишлар олиб борилади.

         - Малбут массивида Президентимизнинг алоҳида эътибори ва қабул қилинган 4798-сонли қарори туфайли “Sokh oasis trade” масъулияти чекланган жамияти таркибида паррандачилик кластери ташкил этилмоқда. Кредит маблағлари бўйича муаммо йўқ, лекин паррандалар парвариши учун лозим бўлган ичимлик суви етишмовчилиги мавжуд. Агар ушбу муаммони ечилишида ёрдам берилса, мамнун бўлар эдик, - дея ишчи гуруҳ вакилларига юзланди МЧЖ раҳбари Оқилжон Очилдиев. Ушбу муаммо ҳам вилоят даражасида ҳал этиб бериладиган бўлди.

         Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўрганиш ишлари давом этмоқда.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Аҳборот хизмати