Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ

×

 2020-11-26 17:14:21    117

PDF юклаш
Чоп этиш


ҲУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ

         8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга 28 йил тўлади. Сана муносабати билан туманимизнинг барча таълим муассасаларида турли хил тадбирлар ва кўрик-танловлар ўтказилмоқда.  

         Сўх туман халқ таълими бўлими мудири, туман ҳокими маслаҳатчиси Амиржон Темировнинг маълумотига кўра, 1-сон умумий ўрта таълим мактабининг мажлислар залида “Ҳуқуқ билимдонлари” мавзуси остида мактаблараро кўрик-танлов бўли ўтди. Танловда 1, 2, 3, 6, 15, 22, 23, 26 умумйи ўрта таълим мактаблари ва 2-сонли ИДУМ нинг ўқувчилари иштирок этишди. Кўрик-танлов натижасига кўра, 3-сонли мактаб ўқувчилари 86,6 баллни қўлга киритиб, мусобақа ғолиби бўлишди.

         Шунингдек, 1-сектор ҳудудидаги мактаблар ўртасида "Конституция - эркинлигимиз кафолати" мавзуси остида бўлиб ўтган кўрик-танловда 16, 17, 18, 19, 20, 21, 24, 27-сонли мактаблар ҳамда 3-ИДУМ нинг  талабалари иштирок этишди. Кўрик-танлов ғолиблигини 3-сонли ИДУМ ўқувчилари 62 балл билан қўлга киритишган бўлса, 61 балл билан 24-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ҳуқуқ билимдонлари иккични ўринни эгаллашди. Ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчиларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати