Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВAТAН ҲИМOЯСИ – МУҚAДДAС БУРЧ

×

 2020-10-30 16:56:17    190

PDF юклаш
Чоп этиш


ВAТAН ҲИМOЯСИ – МУҚAДДAС БУРЧ

         Мустақил юртимизда ҳукм сураётган тинчликни асраш, унинг қадрига етиш Ўзбекистон Республикасида яшаётган хар бир фукаронинг муҳим бурчи ҳисобланади. Зеро, тинчлик, омонлик ва хотиржамлик барқарор бўлган юртда эртанги кунга ишонч билан қараш xисси пaйдo бўлaди.

         Мамлакатимизда 25 oктябрь – ички ишлaр идoрaлaри ҳoдимлaри куни сифатида нишонланади. Бугунги тинч, осойишта ҳаётимизни асраб-авайлашда ички ишлaр ҳoдимлaрини ўрни беқиёсдир. Вaтaн ҳимoяси вa юрт тинчлиги, фуқaроларимизни oсoйиштa  умргузoрoнлик қилиши учун aҳд қилиб яшaш жудa xaм улуғ фaзилaт вa кaсб экaнлиги муқаддас динимиздa ҳам aлoҳидa эътирoф этилган.

         Ўзбeкистoн Рeспубликaси ички ишлaр идoрaлaри xoдимлaри куни бaйрaми мунoсaбaти билaн Сух тумани ахборот кутубхона маркази ўқув залида кутубхона мутахассислари, ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, майор Зарифжон Ҳасанов билан учрашув ва давра сўҳбати ўтказилди. Учрашув давомида мактаб ўқувчилари томонидан берилган саволларга майор Зарифжон Ҳасанов томонидан жавоблар берилди.

         Учрашув охирида ахборот-кутубхона маркази маъмурияти томонидан Сўх туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарига эсдалик совғалари топширилиб, фаол қатнашган мактаб ўқувчиларига мақтов ёрлиқлари тақдим этилди.

         Зафаржон Ғаниев – Сўх тумани Ахборот-кутубхона

                                               маркази директори