Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ҳунармандчилик ривожи йўлидаги илк одимлар

×

 2020-09-26 16:45:51    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳунармандчилик ривожи йўлидаги илк одимлар

         Оддий қоғоз парчаси ёки лойдан инсон санъат асари яратиши мумкин. Бу ҳақиқат. Бундай инсонларга нисбатан “қўли гул” дея таъриф беришади. Бунинг ҳаммаси инсоннинг ўзига, қобилиятига, унинг ҳунарига боғлиқ. Шунинг учун ҳам бундай инсонларни ҳунарманд дея эътироф этамиз.

         Бугун Сух туманида ҳунармандчиликни ривожалантириш учун илк қадамлар қўйилмоқда. Дарвоқе, Презизидентимизнинг “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сух туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4798-сонли қарорида ҳам аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг иш билан бандлигини ошириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали 60 нафар аҳолини бандлигини таъминлаш кўрсатилган. Айни кунда туманнинг Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида “Риштон кулолчилик маркази” билан кооперация алоқаларини йўлга қўйиш орқали, кулолчилик, чинничилик ва ёғоч ўймакорлигига ихтисослашган “Ҳунармандчилик маркази”ни барпо этиш ишлари олиб борилмоқда. “Устоз-шогирд” анъанасига таяниб, марказда туман ёшлари кулолчилик сирларини ўрганишмоқда.

            Шу билан бирга, Сухлик ҳунармандлар ўзларининг ички имкониятларидан келиб чиқиб, меҳнат қилишаётир. Туманнинг Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган уста-ҳанармандлар – Аҳроржон ва Анваржон Шамсиддиновлар ҳам шулар жумласидандир.

            -“Ҳозирги кунда уйда ташкил этилган корхонамизда 6 нафар ишсиз ёшларни ишга жалб этган ҳолда фаолият олиб бораяпмиз. Шунигнгдек, 6 нафар ҳавасманд ёшларга касбимиз сир-асрорларини  ўргатмоқдамиз”,-дейди уста-ҳунарманд Аҳроржон Шамсиддинов.

            Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодиржон Сафоевнинг сўзларига кўра, ҳунармандлар яратилган асарлар сифат жиҳатидан ҳам жуда харидоргир. - Ёшларимиз яратган асарларни салкам 10 миллион сўмга сотишга мувафақ бўлишди, - дейди маҳалла раиси. Айни дамда корхонанинг фаолиятини кенгайтириш мақсадида ишлар олиб борилаяпти.

                        Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати