Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ж А Р А Ё Н Йўллар қурилиши ва таъмирлаш ишлари

×

 2020-09-24 17:47:14    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Ж А Р А Ё Н

Йўллар қурилиши ва таъмирлаш ишлари

         Соҳа ривожига берилаётган эътибордан рўҳ олиб фаолият олиб бораётган туманимиз тадбиркорлари Сухнинг ободончилигига ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Буни Леннбур маҳалла фуқаролар йиғини мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

         2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурига асосан туманимиз ҳудудида 2020 йилнинг ўзида йўлларни қурилиш ва таъмирлаш ишларига 34,6 миллиард сўм йўналитирилиши режалаштирилган. Шундан бу йили туманимиз ҳудудида 160 км шағал қопламали йўлларни цементобетон қопламага ўтказиш ва асфальт қоплама ётқизиш, 106 км тупроқ йўлларни шағал қопламага ўтказиш ва 40 км цементобетон пиёдалар йўлакларини қуриш кўзда тутилган.

         Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида давлат хусусий шерикчилик асосида маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биноси қурилмоқда. Шунингдек, Дастур асосида маҳалла ҳудудида ички кўчаларни бетонлаштириш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Тадбиркор Ортиқали Неъматов ҳам мана шундай хайрли ишларга бел боғлаган. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, маҳалладаги кўчалардан бирига 480 метрли бетонли қоплама ётқизилди. Шунингдек, бугун ушбу маҳалланинг “Лочин” кўчасида бетонлаштириш ва тротуар ётқизиш ишлари давом этаётир. - Яқин кунларда бетонлаштириш ишларини охирига етказиш ниятимиз бор, - дейди тадбиркор.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати