Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сух туманида паррандачилик комплекси бунёд этилмоқда

×

 2020-09-22 18:01:42    92

PDF юклаш
Чоп этиш


Сух туманида паррандачилик комплекси бунёд этилмоқда

         Тадбиркорликка кенг йўл очилган мамлакатимизда соҳа вакиллари давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан самарали фойдаланишмоқда. Буни олис Сух тумани мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сух туманини комплекс  ижтимоий иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4798-сонли қарори туманимизда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, бунинг баробарида аҳолини иш билан таъминлаш ва реал даромадини ошириш йўлида тарихий аҳамиятга эга эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Берилаётган эътибор самараси ўлароқ, бугун Сух туманида тадбиркорлик жадал суръатларда ривожланяпти.

            2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурига асосан туманда йирик тадбиркорларни жалб қилган ҳолда туманда 20 минг бошга мўлжалланган йирик паррандачилик комлексини ташкил этиш режалаштирилган. Бугунги кунда туманимизда ушбу Дастур ижросини таъминлаш мақсадида "Sokh OASIS trade" МЧЖ томонидан умумий қиймати 1,9 млрд.сўм (шундан 1,5 млрд.сўм банк кредити ва 400 млн.сўм тадбиркорнинг ўз маблағи) бўлган паррандачилик кластерини ташкил этиш инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Тадбиркор Оқилжон Очилдиевнинг маълумотига кўра, лойиҳани амалга оширилиши натижасида 10 нафар янги иш ўринлари яратилади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати