Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ж А Р А Ё Н Кўп қаватли уй-жойлар қурилиши

×

 2020-09-19 17:04:14    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Ж А Р А Ё Н

Кўп қаватли уй-жойлар қурилиши

         Барча нарса инсон ва унинг манфаатларига қаратилган мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг устувор  йўналишларидандир. Биноан, бу йўналишда Сух туманида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

         2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 35-бандига асосан туман марказида Ровон шаҳар бош режасига мувофиқ ҳар бири 30 хонадонли 7 та 5 қаватли уй-жойлар қуриб, фойдаланишга  топширилиши режалаштирилган. Ушбу мақсадга давлатимиз томонидан 28 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.

Б У Г У Н

         Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига 4 та,  Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига 2 та ҳамда Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига 1 та кўп қаватли уйларнинг қурилиши бошлаб юборилган. Таъкидлаш жойизки, барча кўп қаватли уйлар қурилиши туманда фаолият олиб бораётган қурилиш фирмаларига бириктирилган. Айни кунда қурилиш ишлари “Бинокори Моҳир” масъулияти чекланган жамияти, “Ҳазратуллоҳ” хусусий корхонаси, “Сўх арслон экспрес инвест” масъулияти чекланган жамияти, “STROYBILDING” масъулияти чекланган жамияти, “Мирзоқурбон” ишлаб чиқариш савдо фирмаси ва “Сохтмончии моҳири Сухзамин” хусусий корхонаси ишчи-ходимлари томонидан олиб борилаётир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати