Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ж А Р А Ё Н Ичимлик суви таъминоти бўйича

×

 2020-09-18 17:06:10    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Ж А Р А Ё Н

Ичимлик суви таъминоти бўйича

         2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурига асосан:

         Туманнинг “Офтобру”, “Тул”, “Ҳушёр”, “Қақир”, “Қарир-Себзор”, “Сариканда”, “Ҳазрати Али”, “Равон”, “Янгиариқ”, “Навобод”, “Ленбург”, “Қалача”, “Ғазнов”, “Сух”, “Чашма”, “Демурсад”, “Шарқобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи 59 минг нафар аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 274 км ичимлик сув тармоғи тортиш ва 30 та ичимлик сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Шунингдек, туман сув таъминоти корхонасига 4 та техника воситаларини ажратиш ҳам кўзда тутилган.

ШУ КУНГАЧА:

         Тумандаги 58 876 нафар аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 273,9 км янги тармоқ тортиш  30 та объект қурилиши учун жами 108,5 млрд.сўм маблағлар сарфланиши режалаштирилган.

         Шундан 2020 йилда 94,2 км  янги ичимлик суви тармоғи тортиш, 9 та объект қурилиши учун жами 48,0 млрд. сўм маблағ сафрланиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда жами 32,4 км сув тармоғи тортилди.

         Маҳаллалар кесимидаги амалга оширилган ишлар – Чашма - 2 600 метр, Сохибкор - 1640 метр, Шарқобод – 7288 метр, Офтобру – 6218 метр, Себзор – 7196 метр, Қақир-1271 метр, Ҳушёр – 680метр, Гулистон – 2123 метр, Зангат – 3109 метр, Демурсад – 280 метр.

         Қурилиш-таъмирлаш ишларига 31 та техника ва 72 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган. Ичимлик суви муаммосини бартараф этиш бўйича туман ҳудудида ишлар олиб борилмоқда.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати