Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 7 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ж А Р А Ё Н

×

 2020-09-17 18:18:33    110

PDF юклаш
Чоп этиш


Ж А Р А Ё Н

         2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сух туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури асосида туман ҳудудидаги 160 км шағал қопламали йўлларни цементобетон қопламага ўтказиш ва асфальт қоплама ётқизиш, 106 км тупроқ йўлларни шағал қопламага ўтказиш ва 40 км цементобетон пиёдалар йўлакларини қуриш режалаштирилган. Бу ишларга давлатимиз томонидан104,1 млрд. сарфланиши кўзда тутилган.

         Шундан, 2020 йилда 96 км йўл ва 20 км пиёдалар йўлаклари қурилади ва таъмирланади. Бу ишларга Дастурга асосан 34,6 млрд сўм сарфланади. 2021 йилда 170 км йўл, 20 км пиёдалар йўлакларини қурилиш-таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, 69,5 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.


         Бугунги кунгача туманнинг 26 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 183 та ички йуллардан 116 тасида 18,7 млрд. сўмлик ишлар бажарилди ва 67 та ички кучаларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда цементобетон қопламаси ётқизиш ишлари 22,6 км, асфальтлаштириш 9,9 км, шағаллаштириш ишлари 44,5 км ва пиёдалар йулагини қуриш  8,2 километрга бажарилди.

         Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида туманимизда кенг кўламли ободонштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётир. Бажарилаётган барча ишлар инсон манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган билан ҳам аҳамиятлидир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати