Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Асосий масала - хотин-қизлар бандлигини таъминлаш

×

 2020-09-17 18:01:47    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Асосий масала - хотин-қизлар бандлигини таъминлаш

         2020 йил 8 август куни Президентимиз томонидан қабул қилинган “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4798-сонли қарори ҳамда ушбу тарихий қарорнинг чора-тадбирлар Дастурининг 3-бандида “Себзор” МФЙ ҳудудида “Микрокредитбанк” АТБ хусусий шерикчилиги асосида адрас, атлас ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Тўқув тикувчилик” кооперация марказини ташкил этиш ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан кооперация асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сотишни ташкил этиш ва бу орқали кам таъминланган оилалар вакиллари бўлган 120 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, ҳамда 12-бандида қўлда тўқиладиган гиламчилик корхонаси фаолиятини ташкил этиш кўрсатилган. Бу йўналишда туманимизда биринчи қадам қўйилди.

         Туман маданият ўйида туман ҳокими С. Сайидмусаев ва “Исмоилжон гиламлари” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Иброҳимжон Султонов иштирокидаги Сухлик хотин-қизлар билан бўлиб ўтган учрашувда айни шу масалалар муҳокама этилди. Учрашувда Сух туманида тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, хотин-қизларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида гапирилди.


         -“Биз Сухлик хотин-қизларни корхонамиз таркибида атлас-адрас ишлаб чиқариш, гиламчилик ва дўппидўзлик йўналишлари бўйича ўқитишга тайёрмиз. Мақсадимиз Сух тумани хотин-қизларини ҳунармандчиликка йўналтириш ва Сухда ҳам ушбу соҳани ривожлантиришдан иборат. “Исмоилжон гиламлари” корхонасида ишчилар ва ўрганувчилар учун барча шароитлар яратиб қўйилган. Ҳатто ёш болали оналаримизга ҳам ўзимизнинг боғчамиз бор. Сухдан борган ўрганувчиларга вақтинча уй-жой масаласида ҳам ёрдам берамиз”, - деди ўз сўзида Иброҳимжон Султонов.

         Келишувга кўра, яқин кунларда 60 нафар Сухлик хотин-қизлар Марғилон шаҳридаги “Исмоилжон гиламлари” хусусий ишлаб чиқариш корхонасига 1 ойлик ўқув курсларига савфарбар этилади. Ўз навбатида бундай эътибор ва саховат учун хотин-қизлар корхона раҳбаригаўз миннатдорликларини билдиришди. Сух туманидан “Исмоилжон гиламлари” корхонасига экскурсия ташкил этиладиган бўлди.

         Агар Сухда атлас-адрас ишлаб чиқариш, гиламдўзлитк ва дўппидўзлик каби йўналишларда ишлар бошланиб кетса, яқин 500 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади. Сух тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бӯйича ӯринбосари Бобосодиқ Латиповнинг сўзларига кўра, Сух туманида вилоят ҳокими Ш. М. Ғаниев ташаббуси билан қиймати 2,5 миллиард сўм бўлган ҳунармандчилик маркази қурилиши режалаштирилган.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати