Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сух туманида йўлларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 104,1 миллиард сўм маблағ йўналтирилади

×

 2020-09-15 17:15:39    124

PDF юклаш
Чоп этиш


Сух туманида йўлларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 104,1 миллиард сўм маблағ йўналтирилади

         Жорий йилнинг ўтган тўрт ойи давомида (июль-сентябрь) Сух тумани ҳудудида кенг кўламли ободнлаштииш ишлари олиб борилди. Буни биргина иички йўлларни қурилиш-таъмирлаш ишларида кўришимиз мумкин. Сариканда, Сароибозорча, Ҳушёр, Янгиариқ, Мулгон, Чашма, Гулистон, Навобод, Девайрон, Ленбур, Соҳибкор, Ғазнов маҳаллаларида айниқса, бу каби ишлар жадаллик билан олиб борилди. Йўлларни қурилиш-таъмирлаш ишлари айни кунларда ҳам давом этаётир.

         Айниқса, тупроқли йўлларга шағал тўкиш, шағалли кўчаларни асфальтдаш ва қементгобетон қопламаси билан қоплаш ишлари бугунги кунгача давом этаётир. Девайрон-Тул йўналишидаги йўлларни асфальтлаш ишлари бевосита вилоят ҳокими Ш. М. Ғаниев ташаббуси билан олиб борилаётгани бу ҳудудда истиқомат қиладиган аҳолининг қувонтиргандан қувонтирди. Бу ишларга туман йўлсозлик идораси ишчи-ходимлари бириктирилган бўлиб, асфальт қилиниши лозим бўлган масофа салкам 12 километрни ташкил этади.


         2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора тадбирлари Дастурига асосан туманда 160 км шағал қопламали йўлларни цементобетон қопламага ўтказиш ва асфальт қоплама ётқизиш, 106 км тупроқ йўлларни шағал қопламага ўтказиш ва 40 км цементобетон пиёдалар йўлакларини қуриш, шундан, 2020 йилда 96 км йўл ва 20 км пиёдалар йўлаклари, 2021 йилда 170 км йўл, 20 км пиёдалар йўлакларини  қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўрсатиб ўтилган. Бу мақсадларга 104,1 миллиард сўм маблағ йўналитирилади.

           -“Бундай эзгу ташаббус ва эътибордан барча Ҳазрати Али маҳалласида яшовчи фуқароларимиз ҳам миннатдор, чунки бизнинг маҳаллада ҳам носоз аҳволга тушиб қолган итчки йўллар таъмирланди, эндиликда ҳудудимизда пиёдалар учун тротуар ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди. Бу албатта, халқимизнинг чекчиз қувончига сабаб бўлмоқда”,-дейди Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишонов. Айни кунда маҳалланинг марказий кўчасига пиёдалар учун тротуар ётқизиш ишларига старт берилди.

                        Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати