Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Асосий мақсад – аҳоли муаммо ва камчиликларини бартараф этилишида кўмаклашиш

×

 2020-09-12 17:15:39    110

PDF юклаш
Чоп этиш


Асосий мақсад – аҳоли муаммо ва камчиликларини бартараф этилишида кўмаклашиш

         Ҳар бир раҳбарнинг зиммасига бугун халққа хизмат қилиш, аҳоли дарду муаммолари билан яшаш ва албатта, мавжуд камчиликларни бартараф этишдек масъулиятли вазифалар қўйилган. Бу масъулиятли вазифалар инсон  манфаатига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.


         Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ Қабулхонаси Сух тумани бўлимида туман ҳокимининг қабули ўтказилди. Карантин чекловлари юмшатилаётган паллада бу тадбирнинг ўтказилиши халқ манфаатига хизмат қилиши ҳеч кимга сир эмас. Чунки коронавирус пандемияси даврида аҳоли ўртасида анча-мунча муаммо ва камчиликлар тўпланиб қолгани ҳам рост гап. Сух тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Қ. Раҳимбердиев иштирокида бўлиб ўтган қабулда мурожаатларнинг кўп қисми жойида қаноатлантирилди.

 

        -“Мен Шарқобод маҳалласида яшайман. Пандемия даврида асосий фаолиятимиз – тадбиркорликдан ҳам айрилиб қолдик. Сабаб маблағ етишмовчилиги. Турмуш ўртоғим касалманд. Устига устиак фарзандим ҳам хасталик ёстиғига михланиб қолган. Дори-дармонсиз куни ўтмайди. Ногирон. Анчагина қийналиб қолдик. Ўғлимни даволаш ва унга махсус тиббий ускунани олишимизда амалий ёрдам берсангиз”, - дея муроожаат қилди туман ҳокимига Шарқободлик Анорхон Каримова. Мурожаатдан сўнг, имконият доирасида бу оилага модий кўмак кўрстаиш, шунингдек, ногирон фарзандига махсус тиббий ускунан олиб беришадиган бўлди. Шунингдек, бемор туман тиббиёт марказида даволанадиган бўлди.


         Қабулда фуқаролар асосан тиббий ёрдам олиш, болалар нафақаси, ишга жойлаш, тадбиркорлик фаолиятини  бошлаш учун банк кредити ажратиш, ер масаласи, оилавий масалалар бўйича туман ҳокимига мурожаат этишди. Мурожаат этган аксарият фуқароларнинг муаммо ва камчиликларини ҳал этиш бўйича туман ҳокими мутасадди ташкилот-корхона, муассасалар раҳбарларига топшириқлар берди. Фуқаролар Зарифа Мажнунова, Абдусаттор Шеров, Тожибой Фозиловлар ушбу қабулдан хурсанд бўлишди, чунки уларнинг муаммолари туман ҳокими кўмагида ҳал этилди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати