Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сухда Ўзбекистон-Қирғизистон вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди

×

 2020-09-12 16:43:00    176

PDF юклаш
Чоп этиш


Сухда Ўзбекистон-Қирғизистон вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди

         Куни кеча Сух тумани Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Сух тумани ва Қирғизистон Республикаси Қадамжой туманлари вакилларнинг учрашуви бўлиб утди.

         Учрашувда Сух туманидан туман ҳокими С.Сайидмусаев, туман прокурори Ф.Абдувалиев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, полковник Қ.Рахимбердиев, 9208-ҳарбий қисм командири М.Қучқаров, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси С. Ҳомиджонов ва Қирғизистон Республикаси томонидан Қадамжой тумани акими васифасини вақтинча бажарувчиси А.Жакпаров, Қадамжой тумани Ермулккадастр бошқармаси бошлиғи А.Маталипов, Бирлик айыли ҳукуматининг раиси Ж.Махкамбаев, 2023-ҳарбий қисм командир ўринбосари Р.Шаруповлар иштирок этишди.


         Ўзаро дўстона рўҳда бўлиб ўтган учрашувда икки давлат манфаатларига хизмат қиладиган масалалар, дўстлик ва яқин қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги таклифлар муҳокама этилди.

           Учрашувда жумладан, Сух тумани Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро Бекназаровлар оиласининг жорий йил 31-май куни Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида булиб ўтган тартибсизлик оқибатида талофат курган уйини таъмирлаш ва қайта тиклаш, биргаликда Чашма булоғи ва унининг атрофидаги ариқларини тозалаш масалалари бўйича икки томон алоҳида тўхталиб ўтишди.


           -“Биз ҳар доим тинчлик ва тотувлик тарафдоримиз. Чунки мўҳтарам Президентимиз томонидан қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга катта эътибор берилмоқда. Икки давлат манфаатига хизмат қиладиган стратегик лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро меҳр-оқибат ва рафоқат асосида дўстлик ришталарини жонлантириш, дўстона муносабатларни янада кенгайтиришга хизмат қиладиган турли маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб, бир-биримизга янада яқин ва жипс бўлиб, яшаб, фаолият олиб боришимиз лозим”,-деди туман ҳокими С. Сайидмусаев учрашув чоғида.

           Қирғизистон Республикаси Қадамжой туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси А.Жакпаров ҳам дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга доир фикр ва таклифларини баён этди.


           Учрашув давомида Чашма маҳалласида яшовчи 3 оила - 11 кишидан иборат Бекназаровлар уйини тиклаб бериш масаласида ҳам фикрлар билдирилиб, бу масала икки томон келишувига биноан ҳал этилиши таъкидланди. Шунингдек,  Чашма булоғи атрофида янги истироҳат боғини ташкил этиш таклифи ҳам Қирғизистон томонидан октябрь ойида ҳал этилиши қайд этилди.

         Икки давлат чегараларининг келишмаган ҳудудида жойлашган Чашма булоғидан оқаётган ариқларни тозалаш ишларини жорий йилнинг 16-сентябр куни эрталаб соат 09:00да бошланиши ва иккала давлат вакиллари томонидан уч нафардан вакил ажратилишига келишиб олинди.

         Келишувга биноан, Қирғизистон Республикасининг Бирлык айыли Қадамжой туманига қарашли ҳудудда футбол майдончаси бунёд этилади ва бу ишлар жорий йилнинг 1-октябрга қадар Қирғизистон Республикаси лойиҳаси асосида амалга ошириладиган бўлди. Мазкур таклиф асосида қўшма баён тасдиқланиб, тантанали тарзда вакилларга топширилди.

         Шунингдек, Сух тумани Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Варган масивида тик қудуқ ўрнатиш ишлари бошланаган, бироқ, ҳозирги пайтда бу ишлар тўхтатилган. Мазкур жараён икки давлат Гидрогеология комиссияси хулосаларига асосан жорий йилнинг 12-сентябр кунидан бошлаб йўлга қўйилишига келишиб олинди.


         Қадамжой тумани акими вазифасини вақтинча бажарувчи А.Жакпаров ва Сух тумани ҳокими С.Сайидмусаев икки давлат ўртасида туризимни ривожлантириш, дўстлик ва биродарлик ришталарни янада мустаҳкамлаш борасида ўзаро фикр алмашдилар. А.Жакпаров Қирғизистон Республикаси фуқароларини Фарғона, Қўқон ва вилоятимизнинг бошқа шаҳарлардаги таърихий обидалар ва зиёратгоҳларига сайёҳатларни ташкил этиш таклифини берди. Мазкур таклиф юзасидан 15 сентябрь куни 15 нафар қирғизистонлик нуронийлар, шундан 5 нафари аёллар Фарғона шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилиш мақсадида ташриф буюришлари келишиб олинди.

                    Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати