Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сух туманида тест имтиҳонларини топшириш жараёнларига тайёргарлик қандай?

×

 2020-08-26 14:20:13    177

PDF юклаш
Чоп этиш


Сух туманида тест имтиҳонларини топшириш жараёнларига тайёргарлик қандай?

         Сух туманида олий таълим мактабларига кириш учун тест имтиҳонларини топшириш жараёнларига тайёргарлик қандай кечмоқда? Шу саволга жавоб топиш мақсадида биз бугун туман марказий уйингоҳига йўл олдик. Туман марказий ўйингоҳида бўлажак жараёнларга тайёргарлик ишлари айтиш мумкин, қизғин кечмоқда. Сух тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бӯйича ӯринбосари Бобосодиқ Латиповнинг маълумотига кўра, бўлажак имтиҳонларга тайёргарлик тасдиқланган режа асосида олиб борилмоқда.

         Сух туманида тест топшириш жараёнлари икки кун – 2 ва 3-сентябр кунлари бўлиб ўтади. –“Зарурий жиҳозлар – тунги ёритгич чироқлари, кўзатув камераларини ўрнатиб бўлдик. Бу ишларда бизга тегишли корхона-ташкилотлар мутасаддилари яқиндан ёрдам беришди. Ёшлар Иттифоқи Сух туман Кенгаши, туман маънавият ва маърифат маркази мутасаддилари ҳам бу ишларда жудла фаол. Тайёргарлик жараёнларидан ҳар куни туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев хабар олиб туришади. Бу йили туманимиздан 2 995 нафар абитуриентлар рўйихатга олинган. Президентимиз томонидан яратиб берилган ажойиб имконият ва фақат Сухлик ёш талабаларга берган 500 та квота барча Сухликларнинг шодлиги ва хурсандчилигига сабаб бўлмоқда. Бунинг учун барча Сухликлар номидан мўҳтарам Президентимизга самимий  миннатдорчилик билдирамиз”, - дейди Бобосодиқ Латипов.

         Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, эртага, 2020 йилнинг 26 августидан бошлаб бўлажак талабаларнинг амалий имтиҳонлар топшириш жараёнлари бошланади. Вилоят миқёсида ОТМларга ҳужжат топширган Сухлик талабалар амалий имтиҳонларни Сух туманида топширишади. Эслатиб ўтамиз, Сухлик талаба-ёшлар 2 ва 3-сентябрь кунлари ОТМларга кириш учун туман марказий ўйингоҳида тест имтиҳонлари топширишади. Барча зарурий жиҳозлар белгиланган меъёр ва жорий этилган карантин тартиб-қоидаларига мувофиқ ўрнатилган. Янгиликлар ҳақида албатта Сизларни хабардор этамиз.
                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати