Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Вазир М.Салиев: Сўх тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 2021 йил охирига қадар 97%га етказилади

×

 2020-08-11 16:06:21    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Вазир М.Салиев: Сўх тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 2021 йил охирига қадар 97%га етказилади

Бугунги кунда Сўх туманда 27 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб,              76 фоиз марказлашган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари туман аҳолиси ҳудудда мавжуд 4 та булоқ сувидан ҳам истеъмол учун фойдаланади.

Ўтган 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Хушёр”, “Ғазнов”, “Мулгон” маҳалла фуқаролар йиғинларида 6,1 километр ичимлик сув тармоқлари тортилди. “Фарғона сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан 3 дона ичимлик сув насосларини ўрнатиш ва 8,8 километр ичимлик сув тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилди.

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев раҳбарлигида тузилган ишчи-гуруҳ иштирокидла ҳар бир маҳалларда ўрганишлар олиб борилди ва аҳолининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, 2020-2021 йилларда Сўх туманида ичимлик сув таъминотини ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилди.

Жумладан, Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастури ижроси юзасидан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев жорий йилнинг 1-3 июнь ҳамда  1-2 июль кунлари Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлди. Вазир дастур доирасида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, барча ишларни карантин тартиб қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилишини таъминлаш, шунингдек аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига қатор топшириқлар берди.

Ҳар ҳафта видеоконференция орқали Фарғона вилоятидаги мутасаддилар билан йиғилишлар ўтказилди, туманда мазкур йўналиш бўйича олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш ва сифатли бажариш бўйича топшириқлар бериб борилмоқда.

Сўх туманида истиқомат қилувчи ахолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида ҳозирги кунга қадар, ҳудудларда жами: 20,2 км ичимлик сув тармоқлари тортилди. 1 дона янги ичимлик сув насоси ўрнатилди. Жумладан:Себзор МФЙ да 4,8 км, Хушёр МФЙ да 0,6 км, Қақир МФЙда 0,9 км, Шаркобод МФЙда 2,3 км, Чашма МФЙда 2,6 км, Офтобру МФЙда 2,9 км, Гулистон МФЙда 1,3 км, Зангат МФЙда 1,4 км, Сохибкор МФЙлар худудида 0,8 км ичимлик сув тармоқлари тортилди.

Бундан ташқари Хушёр МФЙ Бўстон кўчасидаги мавжуд ичимлик сув қудуғига ЭЦВ-6-10-80 маркали янги сув насоси ўрнатилди. Ушбу ишлар натижасида мазкур худудларда истиқомат қилувчи 850 та хонадонларда истиқомат қилувчи 3500 нафардан ортиқ  ахолини ҳамда юқумли касалликлар шифохонаси ва 2 дона умумтаълим мактабидаги ичимлик суви таъминоти яхшиланди.

Шунингдек, “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ нинг ўз маблағлари ҳисобиданг ҳам Чашма МФЙдаги  Кўхзор кўчасига 2,6 км  ичимлик сув тармоқлари тортилди. Бугунги кунда объектларда  қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги                    “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4798-сонли қарорига қабул қилиниб, амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

        Жумладан, “Офтобру”, “Тул”, “Ҳушёр”, “Қақир”, Қарир-себзор”, Равон, Сариканда, Ҳазрат Али, Янгиариқ, Навобод, Ленбург, Қалача, Ғазнов, Чашма, Сўх, Демурсанд ва Шарқобод каби маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида, 108,5 миллиард сўм маблағлар доирасида  274 километр ичимлик сув тармоғи тортилади. 30 дона ичимлик сув иншоотини қуриш ва реконструкция қилиш, 9 дона янги ичимлик сув қудуғи қазиш, 7 дона ичимлик сув ҳавзасини қуриш каби ишлар режалаштирилган. Мазкур ишлар натижасида Сўх туманида истиқомат қилувчи 59 минг нафар фуқаролар тоза ичимлик суви билан таъминланади.

    Хулоса қилиб айтганда  Сўх тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 2021 йил охирига қадар 97%га етказилади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати