Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбекистонда ов қилиш муддатлари белгиланди

×

 2020-08-07 10:30:19    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистонда ов қилиш муддатлари белгиланди

          Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Қонунга мувофиқ, овчилик хўжалиги қуйидаги мақсадларда ташкил этилади: 

•    ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга доир биотехник тадбирларни ўтказиш;

•    ёввойи ҳамда тутиладиган ёввойи ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш;

•    юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш. 

         Қонунга кўра, табиий эркинлик ҳолатида яшаётган, ов қилиш жойларига, шу жумладан овчилик хўжалигидан ташқарига қўйиб юборилган ёввойи ҳайвонлар давлат мулкидир ва Давлат овчилик фондини ташкил этади.

         Ёввойи ҳайвонлани тутишга доир ҳар йилги квота ҳамда қўшимча квота Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. 

         Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш тўғрисидаги шартнома юридик ва жисмоний шахслар билан тасарруфида ов қилиш жойлари бўлган қуйидаги давлат органлари ўртасида 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга тузилади:

                   Б.Эназаров - Сўх туман адлия бўлими

                                      бош маслаҳатчиси