Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Мажбурий ижро бюросининг фаолияти

×

 2020-08-04 19:28:35    193

PDF юклаш
Чоп этиш


Мажбурий ижро бюросининг фаолияти

 

Бюронинг асосий вазифаларидан бири суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш ҳисобланади.

  Давлат ижрочиси:

ижро иши юритишда иштирок этаётган шахсларга уларнинг процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

ижро ҳужжатларининг ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри ижро этилиши чораларини кўриши;

ижро иши юритиш тарафларига ёки уларнинг вакилларига ижро иши юритиш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар, нусхалар олиш имкониятини бериши;

тарафларнинг ижро иши юритиш борасидаги аризаларини ва илтимосномаларини кўриб чиқиши, шикоят қилиш муддатлари ва тартибини тушунтирган ҳолда тегишли қарорлар чиқариши;

агар ўзи ижро иши юритиш жараёнидан манфаатдор бўлса ёки унинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, ўзини ўзи рад этиши шарт.

Давлат ижрочисининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

  Давлат ижрочилари:

Ижро ҳужжатини ижро ҳужжатини олган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради ва тарафларга юборади.

Ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кун муддат белгилайди.

  Ижро ҳаракатларини амалга ошириш жойи:

қарздор жисмоний шахс бўлса, ижро ҳаракатлари унинг яшаш жойи ёки иш жойида ёхуд унинг мол-мулки турган жойда амалга оширади. Қарздор юридик шахс бўлса, ижро ҳаракатларини унинг органи жойлашган ёки мол-мулки турган жойда амалга оширади. Қарздор зиммасига муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатларининг талаблари бундай ҳаракатлар амалга ошириладиган жойда бажарилади.

  Ижро ҳаракатларини амалга ошириш вақти:

Ижро ҳаракатлари иш кунларида соат 8.00 дан 22.00 гача амалга оширилади. Ижро ҳаракатларини сутканинг бошқа вақтида, шунингдек дам олиш ва байрам кунларида амалга оширишга фақаткечиктириб бўлмайдиган ёки қарздорнинг айбига кўра уларни бошқа вақтда амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолларда йўл қўйилади.

  Ижро муддати:

Ижро ҳужжати ихтиёрий муддат тугаган кундан эътиборан икки ой муддат ичида ижро этилиши керак.

  Ижро ҳужжатларининг қуйидаги талаблари дарҳол ижро этилиши керак:

алиментлар ҳамда уч ойдан ошмаган иш ҳақини ундириш тўғрисидаги талаблар;

қонунга хилоф равишда меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки қонунга хилоф равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини бекор қилиш асосининг таърифини ўзгартириш тўғрисидаги талаблар;

ижро ҳужжатида баён этилган талаблар дарҳол ижро этилиши ҳужжатда кўрсатилган ёки дарҳол ижро этилиши қонунда назарда тутилган ҳоллардаги бошқа ишларга доир талаблар.

Ижро ҳаракатларини кечиктириш:

Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат ижрочиси ижро ҳаракатларини қарздорнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббусига кўра ўн кундан кўп бўлмаган муддатга кўпи билан икки марта кечиктириши мумкин.

 Ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси томонидан белгиланган муддатнинг ўтганлиги мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш учун асос бўлади.

1) ундирувни қарздорнинг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш;

2) ундирувни қарздорнинг бошқа шахсларда турган пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш;

21) ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига, шу жумладан қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати бўйича унга тегишли бўлган маблағларга қаратиш;

22) ундирувни қарздорга тегишли бўлган алоҳида мулкий ҳуқуқларга қаратиш;

3) ундирувни қарздорнинг иш ҳақи, стипендияси, пенсияси ва бошқа турдаги даромадларига қаратиш;

4) ижро ҳужжатида кўрсатилган муайян ашёларни қарздордан олиб қўйиш ва ундирувчига топшириш;

5) ижро ҳужжатининг ижро этилишини таъминловчи қонунларга мувофиқ кўриладиган бошқа чоралар.

Шунингдек, қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чекланиши мумкин.

  Ундирув қуйидаги ҳолларда қарздорнинг иш ҳақига ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларга қаратилади:

даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги қарорларни ижро этишда;

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги, шу жумладан йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган ижро ҳужжатлари бўйича ушбу миқдордаги пул суммасини ундиришда;

ундирилаётган суммаларни тўлиқ узиш учун қарздорнинг мол-мулки бўлмаганда ёки унинг мол-мулки етарли бўлмаганда.

 Ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздор жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки унинг умумий мулкдаги улуши бўлган ягона уйга (квартирага), агар қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари унда доимий равишда яшаётган бўлса қаратилмайди, ижро ҳужжатида ундирувни мазкур уйга (квартирага) қаратиш назарда тутилган ёхуд ушбу мол-мулк мажбурият бўйича гаров нарсаси бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, қарздор ва унинг оила аъзолари нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмларга ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин эмас.

Давлат ижрочиларининг қарорлари ҳамда ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан:

 Юқори турувчи органга (Юқори турувчи орган томонидан касб одобномасига риоя қилиниши юзасидан хизмат текшируви ўтказилиши, интизомий жазо қўлланилиши, давлат ижрочиларининг ноқонуний ва асоссиз қарорлари бекор қилиниши мумкин).

– Прокуратура органларига (Прокуратура органлари Бюро ходимларининг хатти ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш, жиноят иши қўзғатиш, давлат ижрочисининг қарорига протест келтириш ваколатига эга).

 

– Маъмурий судга. Давлат ижрочисининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан ўн кун ичида судга берилиши мумкин.

– Иқтисодий судга. Иқтисодий суд томонидан берилган ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочисининг чиқарган қарори устидан тарафлар томонидан ижро ҳужжатини берган иқтисодий судга қарор чиқарилганлиги ҳақида хабар қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда шикоят берилиши мумкин.

 Ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин.