Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Саховат саодат калитидир

×

 2020-07-27 19:42:07    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Саховат саодат калитидир

         Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд қатламига моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш бўйича алоҳида тизим яратилган. Ушбу тизим орқали бугунги кунда туманимизда эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда. “Саховат ва кўмак” умумхалқ хайрия ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар эҳтиёжманд фуқаролар кўнглига бир олам шодлик ва қувонч бағишламоқда десак, муболаға эмас.

         -“Хабарингиз бор, июнь ойидаги воқеаларда бизнинг оила бошпанасиз қолди. Чунки хонадонимиз айни чегарада жойлашган. Энг аввало, Президентимизга, ҳомийларга, туман ҳокимлигига мингдан-минг раҳмат, бизларни эътиборсиз қолдиришмади. Вақтинча уйга кўчиб ўтганимизда ҳам туман ҳокимлиги мутасаддийлари биздан ҳар доим хабар олиб туришди. Мана, бугун ҳам туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддийлари озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, ун ва ёғ олиб келишди. Худо хоҳласа, яқинда янгидан қурилган уйимизга кўчиб ўтамиз”, - дейди Чашма маҳалласида яшовчи фуқаро Улмасой Бегназарова.

         Ҳа, бундай эътибор туман ҳудудидаги барча эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилмоқда. Жумладан, бундай эзгу амалларда саховатпеша тадбиркорларимиз намуна кўрсатишмоқда. Яқинда Соҳибкор маҳалласида яшовчи фқуқаро – тадбиркор Раҳимали Жўраев ҳомийлигида ҳудуддаги 14 та эҳтиёжманд оилаларга ун ва ёғ, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Шунингдек, Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф. Жўраев хонадонига ҳам худи шундай кўмак кўрсатилди.

         Туманимиз миришкорлари бу йили ҳам давлатга ғалла сотиш шартомасини бажардилар. “Озод” ширкат хўжалиги раиси Мўсобой Сотиволдиев ташаббуси билан биринчи секторда яшовчи 12 та кам таъминланган оилаларга 100 килограммдан – жами 1 200 килограмм буғдой эҳсон сифатида тарқатиб берилди. –“Энг аввало, туманимиз ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевга раҳмат. Чунки у кишининг эътибори туфайли бугун ширкатимиз раиси бизга 100 килограмм буғдой эҳсон қилди. Илойим, миришкор деҳқонларимизнинг хирмонига барака ато этсин. Планларимизни ҳар доим ортиғи билан бажаришсин”,- дея дуога қўл очишди Қалъачалик Дилрабо Ҳайдарова. Ҳа, бугун она табиат ато этган тириклик рамзидан барча оилалар баҳраманд бўлишаётир.

         Қурбон ҳайити арафасида қилинган ҳар бир эҳсон энг хайрли ва савоб амаллардандир. Ҳушёр маҳалласида жойлашган “Тожмаҳал” жоме масжиди имом-хатиби Мужибали Атаев ҳам ўз ҳисобидан 7 нафар кам таъмнланган фуқароларга 700 000 сўмлик гўшт маҳсулотлари тақдим этди. Бундай эҳсонлардан баҳраманд бўлган фуқароларнинг тиллари ва дилларида фақат бир сўз – шукроналик мужассам. “Олтин олма, дуо ол” деган мақол бугун қилинаётган эзгу ишлар жараёнида ўзининг амалий исботини топаётир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати