Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 39 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Эпидемилогик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар

×

 2020-07-23 18:42:43    100

PDF юклаш
Чоп этиш


Эпидемилогик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар

         Бугун биз бутун дунё ҳамжамияти қаторида катта синовни бошимиздан ўтказяпмиз. Коронавирус пандемияси бутун дунёни ларзага солиб, афсўски, давом этмоқда. Бу офатга қарши курашиш чораларини кўриш баробарида, Республикамизда жаҳоннинг илғор тажрибаларни ўрганиб, аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар ҳам халқимиз манфаатини кўзлаб амалга оширилаётганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Зеро саломатлик туман бойликдир ва бутун бир халқ соғлигини сақлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини таъминлаш давлат аҳамиятидаги энг асосий масала ҳисболанади.

         Коронавирус пандемияси даврида ҳар бир фуқаро саломатлигига алоҳида эътибор қаратишдек ғамхўрлик мўҳтарам Президентимизнинг одилона ва оқилона сиёсаттининг яққол намунасидир.

  Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ҳаракатларни изчил давом эттириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, одамларнинг доимий даромадини камайишига йўл қўймаслик мақсадида карантин қоидалари юмшатилди. Бу қисқа муддатда туман иқтисодиёти тўхтаб қолмаслиги учун барча чоралар кўрилди, кўплаб иш ўринлари қайта тикланди. Энг асосийси, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Пандемия тарқалишининг суръати кундан кунга ошиб бораётгани, айниқса, хорижий мамлакатлар ва қўшни давлатлардаги бугунги ҳолат ҳар биримизни огоҳликка ва ҳушёрликка чорлайди. Туманимизда касалликка чалиниш ҳолатлари бўлмасада, лекин биз ҳар доим огоҳ бўлишимиз лозим, Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган карантин чекловлари ва тартиб–қоидаларига қатъий риоя этишимиз керак.

Бунинг учун туманимизда тиббий хизмат кўрсатиш, коронавиус инфекциясига қарши курашиш ва олдини олиш бўйича имконият даражасида шароитлар яратиб қўйилган. Ҳозирда Сух туманида туманнинг Санитария-эпидемиология осойишталик марказида фуқаролардан таҳлил натижалари олинмоқда. Пандемия даврида жами
1 минг 500 тага яқин тест натижалари олинди ва кунлик бу ишлар давом эттирилмоқда.

Аҳоли хонадонлари, ташкилот ва муассасалар, одамлар гавжум бўладиган масканларини дезинфекция қилиш учун
2 та махсус техникалар жалб этилган. Зарарсизлантириш ишларини тизимли олиб бориш чун қўшимча 100 нафар фуқаролар шартнома асосида ишга қабул қилинган. Шунингдек, санитария эпидемиология осойишталиги марказининг 40 нафар ходими ҳар бир сектор кесимида бириктирилиб, режа асосида кунлик дезинфекиялаш ишларини олиб бормоқда.

Туманимизнинг Ҳушёр маҳалласида жойлашган юқумли касалликлар шифохонасида беморларни даволаш учун 25 ўринли табобат маскани бунёд этилган. Шунингдек, ушбу шифохонага туташ бўлган иккита бино ҳам замонаий таъмирланиб, фойдаланишга топширилган ва 60 ўринга мўлжалланган бу шифо масканида изоляццияга олинган беморлар даволанади.

Туманимиздаги 10 та ижтимоий ва хусусий дорихоналарда 61 турдаги дори турлари етарли даражада захира қилинган. Ҳукуматимизнинг алоҳида туманимизга бўлган эътибори туфайли яқинда туманга 11 хилдаги тиббиёт воситалари олиб келинди. Шунингдек, 5 нафар шифокорларнинг сафарбар этилиши ҳам туманда эпидемиологик вазъиятни барқарорлаштиришга қаратилган.

           Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати