Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ҳазрати Али фуқаролар йиғинида асаларичилик мактаби

×

 2020-07-22 20:03:10    100

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳазрати Али фуқаролар йиғинида асаларичилик мактаби

         Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16 октябрдаги "Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида"-ги қарори қабул қилиниши билан Сух туманида ҳам мазкур соҳага эътибор янада кучайди. Хусусан, туманнинг Ҳазрати Али маҳалласида  асаларичиликни ривожлантиришга берилаётган эътибор бугун ўзининг юксак натижаларини бермоқда. Маҳалла  раиси С. Нишоновнинг сўзларига кӯра, ишсиз бўлган Фотимахон Шукурова маҳаллада асаларичиликни йўлга қўйди ва бунинг натижасида иш билан таъминланди. Тадбиркор бугун ўз фаъолиятини кенгайтириб, асаларичилик мактабини йўлга қўймоқчи. Маҳалла депутати тадбиркорни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, банк томонидан имтиёзли кредит олишида яқиндан ёрдам беришини маълум қилди. Бир сўз билан айтганда, Ҳазрати Али маҳалласида халқ манфаати йўлида катта ўзгаришлар рўй бермоқда.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати