Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сух туманида коронавирусга чалинганлар бор(ми?)

×

 2020-07-22 19:55:33    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Сух туманида коронавирусга чалинганлар бор(ми?)

         Коронавирус инфекцияси тарқалиши олдини олиш ва бу касалликка қарши курашишда тарғибот-ташвиқот ишларининг ҳам катта аҳамияти бор. Туманимизда бу йўналишда туман маданият ишлари бўлими ходимлари  намуна кўрсатишмоқда.

         -“Бизнинг ходимларимиз мутасаддий ташкилотлар билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларида фаол қатаншмоқда. Маданият бўлими ходимлари зарурий техник воситалар билан таъминланган. Маҳаллалар ҳудудида сайёр радиостанциялар орқали аҳоли орасида ташвиқот ишларини олиб бораяпмиз. Албатта, касалликни олдини олинишида бундай ишларнинг самарадорлиги сезилмоқда. Ходимларимизга алоҳида-алоҳида ҳудудлар бириктириб берилган”, - дейди биз билан сўҳбатда туман маданият бўлими мудири Илҳомжон Абдумажидов.

         Дарҳақиқат, бугун биз синовли кунларни бошдан кечирмоқдамиз. Огоҳлик ва ҳушёрликни унутмаслигимиз, карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя этмоғимиз лозим. Айтиш лозимки, Сух туманида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, ушбу касалликни туман ҳудудига кириб келишига йўл қўймаслик бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

         Туман СЭОМ ходимлари томонидан бугун Ҳушёр, Ҳазрати Али, Сух, Гулистон, Ленбур, Тул, Ғазнов, Истиқлол, Ровон, Шарқобод, Офтбру, Навобод, Зангат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 604 та хонадон, 801 та автомобиль, 23 та савдо дўконлари дезинфекция қилинди. СЭОм ходимлари томонидан 72 нафар бир ойлик хизматдан қайтган ва 35 нафар ҳарбий хизматчилар Чашма чегара назорат-ўтказиш постидан қабул қилиниб, уй карантинига олинди.

         Бугун кўча-кўйда, ижтимоий тармоқларда “Сух туманида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар борми ё йўқми?” деган саволлар кўп янграмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасининг маълумотига кўра, бугунги кунда ўз уйларида карантинга олинган 51 нафар фуқароларнинг 14 кунлик карантин муддати тугаб, ҳисобдан чиқарилди ва 19 июль куни вилоятдан келган 8 нафар фуқаро ҳам ўз навбатида уй карантинига олинди. Айни пайтда 206 нафар фуқаро тиббий ходимлар назоратига олинган. Ҳозир туманда 7 нафар фуқаро коронавирус инфекциясига гумонланиб, Ҳушёр юқумли касалликлар бўлимга ётқизилган ва улар билан мулоқотда бўлган 19 нафар фуқаро ҳам ушбу шифохонанинг изоляторида назоратга олинган.

         Яна бир нарсани таъкидлашни жойиз деб биламиз. Бугун 22 июль куни соат 18-30 да туман ҳокимлигига Сух тумани жонлантириш бўлими ходимлари томонидан телефон орқали мурожаат келиб тушди. Тиббиёт ходимларининг билдиришича, фуқаролар реанимация бўлимига “Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот беринглар, нимага биздан касалликка чалинган беморларнинг сонини яширишмоқда” каби саволларни беришган.

         Азиз юртдошлар! Асло ваҳимага тушманг! Чунки ваҳима билан касаллик сонини камайтириб бўлмайди. Бизнинг асосий вазифамиз карантин чекловларига қатъий риоя этиш, уйда қолиб, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини асрашдан иборат. Эҳтиёткорлик касалликни олдини олинишида энг асосий восита ҳисобланади. Тўғри, бутун дунёда бўлаётгани каби, бизнинг Республикамизда ҳам пандемиянинг тарқалиши кундан кунга ошиб бормоқда. Бевосита Республикамиз ҳукумати, Президентимиз томонидан инфекция тарқалишини олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Саломатлик бебаҳо неъмат. Соғлигингизни асранг. Ваҳимага тушманг, огоҳликни кучайтириб, ҳушёрликни қўлдан бой берманг.

         Касаллик бизнинг ҳудудда йўқ деб ҳам бепарво бўлмаслигимиз лозим. Чунки инфекция тарқалмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шунинг учун, уйда қолинг, карантин чекловлари ва тартиб-қоидаларига қатъий риоя этинг!

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати