Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фуқаро мурожаати қаноатлантирилди

×

 2020-07-22 19:43:12    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаро мурожаати қаноатлантирилди

Жорий йилнинг 17 июнь куни фуқаро А.У бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сўх туман бўлимининг 2020 йил 15 июндаги қарорида Қирғизистон Республикасининг “Хайдаркон СМОБ” комбинатида 01.04.1992 йилдан 27.08.1997 йилгача ишлаган даврлари пенсия тайинлашда ҳисобга олинмаганидан норози бўлиб, Сўх туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Шунга кўра, Сўх туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 18 июнь куни фуқаро А.У нинг манфаатини кўзлаб, Сўх туман маъмурий судига даъво ариза киритилди ва суднинг 2020 йил 18 июнь кунги ҳал қилув қарорига асосан бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг 2020 йил 15 июнь кунги қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, туман пенсия жамғармаси зиммасига фуқаро А.У нинг 01.04.1992 йилдан 27.08.1997 йилгача Қирғизистон Республикасининг “Хайдаркон СМОБ” комбинатида ишлаган даврларини пенсия ҳисоблашда иш стажига олиш мажбурияти юклатилди.

М.Қодиралиев - Сўх туман адлия бўлими бошлиғи