Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Карантин чекловлари ва тартибига риоя этиш – ҳимоянинг асосий воситасидир

×

 2020-07-18 15:58:11    116

PDF юклаш
Чоп этиш


Карантин чекловлари ва тартибига риоя этиш – ҳимоянинг асосий воситасидир

         Коронавирус пандемиясини кириб келиши ва бу касалликнинг тарқалишини олдини олиш бўйича вилоятимизнинг чекка тумани - Сухда ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокимлиги, ички ишлар, маънавият ва маърифат ва маданият бўлими ходимларининг ҳамкорликда олиб бораётган сай-ҳаракатлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

         Барчамизга маълумки, Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, шанба ва якшанба кунлари (18-19 июль ва 25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади. Биз ҳам ушбу тартиб туман аҳолиси томонидан қай даражада бажарилаётганлигини ўрганиш мақсадида туманнинг биринчи сектори ҳудудига ташриф буюрдик.

         Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугун Сух туманининг барча маҳаллаларида, айниқса, маҳаллаларнинг кириш қисмида блок-постлар ўрнатилган ва вазъият қаттиқ назорат остига олинган. Сайёр радиостудиялар орқали олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам натижасиз қолмаяпти.

         -“Бугун ваҳимага тушмасдан, балки ўзимизни ўзимиз ҳимоя қилишимиз зарур. Куни кеча Президентимиз раислигида бўлиб ўтган ҳукумат видеоселекторида ҳам огоҳлик ва ҳушёрлик, ақл билан йўл тутиш, темир интизом, карантин тартиб-қоидаларига қаттиқ риоя этиш Юртбошимиз томонидан алоҳида таъкидланди. Коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича ҳар биримиз астойдил меҳнат қилишимиз ва фаолият олиб боришимиз зарур”,-дейди Сух туман маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Гулшанжон Ибрагимов.

         Туман маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Гулшанжон Ибрагимов ва ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича Сух туман ҳокими ўринбосари Бобосодиқ Латипов билан ташкил этилган ўрганиш натижаси шуни кўрсатмоқдаки, туманимиз ҳудудида фуқаролар жорий этилган карантин тартиб-қоидаларига риоя этибгина қолмасдан, балки тарғибот-ташвиқот ишларида бевосита иштирок этишмоқда. Маҳаллаларда ўрнатилган блок-постлар қаттиқ назорат режимида ишлаётганига гувоҳ бўлдик. Ҳар бир ҳаракатланаётган автомобиль рўйхатга олиниб, дезинфекция қилинмоқда. Зарарсизлантириш учун керак бўладиган зарурий моддалар ҳам туман СЭОМ мутасаддийлари томонидан етказиб берилган.

         Албатта, қилинаётган ишларнинг барчаси фуқароларимиз саломатлигини кўзлаб уларга соғлом турмуш тарзини яратиб бериш учун амалга оширилмоқда. Агар ҳар биримиз карантин тартиб-қоидаларига қаттиқ риоя этсак, биргаликда ҳаракат қилсак, бошимизга келган бу офтани албатта енгамиз. Президентимиз таъбири билан айтадиган бўлсак  - “Биз бу синовдан, албатта, муносиб ўтамиз”.

                  Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати