Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Маҳалладаги 30 йиллик муаммо ўз ечимини топмоқда

×

 2020-07-17 18:14:09    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳалладаги 30 йиллик муаммо ўз ечимини топмоқда

         -“2020 йилнинг ўтган олти ойи давомида маҳалламизда кўп  ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Айниқса, охирги бир ой давомида бажарилган ишлар ҳақиқатан ҳам эътироф этишга лойиқ. Бугун Президентимизнинг бевосита топшириқлари асосида туманимизда, айниқса, бизнинг маҳалламизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса, халқимизнинг хақли равишдаги розилигига омил бўлаётир. Шунингдек, Республикадан ташриф буюрган ишчи гуруҳ томонидан аниқланган муаммо-камчиликларни бартараф этилиши ҳам барчани бирдек қувонтираяпти. Мен маҳалла раиси ва депутат сифатида берилаётган бундай эътибор учун халқимиз номидан Юртбошимизга миннатдорчилик билдираман”-дейди Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонжон Нишонов.

         Дарҳақиқат, бугун туман узра асрга тутигулик ишлар амалга оширилмоқда. Муаммолар ва мавжуд камчиликлар ҳам босқичма-босқич ҳал этиляпти.

         Шуни алоҳида таъкидлаш лозимики, мазкур маҳаллада ичимлик ва суғориш суви таъминотидаги муаммолар кеча ва ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Хусусан, Зармиён кўчасида яшайдиган аҳолини сув танқисилиги муаммоси салкам 30 йилдирки, ўз гирдобига олган. Бу ҳақда маҳалла аҳли маҳалла раиси ва бевосита сектор раҳбари – туман прокурори Фарҳоджон Абдувалиевга мурожаат этишган. Мурожаатлар самараси ўлароқ, 30 йиллик камчилик бугун бартараф этиш бўсағасида турибти.


         Зармиён кўчасида тик қудуқ қазиш ишлари бошлаб юборилди. Маҳалла раисининг маълумотига кўра, тик қудуқ барпо этиш ишларига давлатимиз томонидан 291 милион сўм маблағ ажратилган. Агар лойиҳа амалга ошса, 60 метр чуқурликдан тортиб олинадиган оби ҳаётдан маҳалладаги 180та оила баҳраманд бўлишади. Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ҳар бир хўжалик учун томчилаб суғориш тартиби жорий этилиб, аҳолининг ичимлик сувига бўлган талаби ҳам тўлиқ қондирилади. Қилинаётган барча ишлар халқимиз манфаатини кўзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати