Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Қабул квоталари тасдиқланди

×

 2020-07-17 14:32:06    141

PDF юклаш
Чоп этиш


Қабул квоталари тасдиқланди 

         12 июнь 2020 йили Президентимизнинг “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4749-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан 2020/2021 ўқув йили учун  олий таълим муассасаларига қабул квоталари тасдиқланди:
- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 25 нафар.
-         магистратура –                                                           10 425 нафар.

         Бундан ташқари, Сўх туманида истиқомат қилувчи битирувчиларига ОТМларга киришда алоҳида 500та давлат гранти квотаси берилади;
Давлат комиссияси натижаларга қараб энг юқори балл олган 500 нафар абитуриентни танлаб, ўқишга тавсия этади.

         Ҳаммаси белгиланган квота қоидалари бўйича амалга оширилади. Бу ҳолат Сухликларни тавсияномаси бор абитуриент ситфатида деб тушуниш мумкин, улар ўқишга биринчи навбатда Президентимиз тасдиқлаб берган 500 та ўринга давлат гранти бўйича ўқишга тавсия этилади. Қолган Сўхликлар олган балларига мувофиқ рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган 5 та таълим йўналиши бўйича умумий тартибда танловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

         Шунингдек, кам таъминланган аёллар ва уларнинг фарзандларига алоҳида 800та давлат гранти учун квота ажратилади.

         Кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилиши белгиланган.

                            Б. Эназаров – Сух туман адлия бўлими

                                                     бош маслаҳатчиси