Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фуқаро мурожаати қаноатлантирилди

×

 2020-07-10 19:44:08    104

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқаро мурожаати қаноатлантирилди

2020 йил 17 июнь куни фуқаро Абдурахмонов Умомали Рахмоналиевич Сўх туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, пенсия ёшига етганлиги сабабли БТПЖ Сўх туман бўлимининг 2020 йил 15 июндаги 101-сонли қарори билан уни 01. 04. 1992 йилдан 27. 08. 1997 йилгача Қирғизистон Республикасининг “Хайдаркон смоб” комбинатида ишлаган даврлари учун иш ҳақи ва иш ҳақларидан суғурта бадаллари ушлаганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмаслиги сабабли пенсия тайинлашда мазкур ишлаган даврлари пенсия ҳисоблашда иш стажига ҳисобга олинмасдан рад қилинганлиги маълум бўлган.

Шунга кўра,  Сўх туман адлия бўлими томонидан 2020 йил 18 июнь куни фуқаро Абдурахмонов Умомали Рахмоналиевичнинг манфаатини кўзлаб, Сўх туман адлия бўлими томонидан туман маъмурий ишлар бўйича судига даво ариза киритилди ва суднинг 2020 йил 18 июнь кунги ҳал қилув қарорига асосан Сўх туман адлия бўлимининг аризаси қаноатлантирилиб, Сўх туман БТПЖниг 2020 йил 15 июнь кунги №101-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сўх туман бўлими зиммасига аризачи Абдурахмонов Умомали Рахмонович 01. 04. 1992 йилдант 27. 08. 1997 йилгача Қирғизисон Республикасининг Хайдаркон симоб комбинатида ишлаган даврларини пенсия ҳисоблашда иш стажига олиш мажбурияти юклатилиб, Сўх туман адлия бўлими томонидан критилган  даво аризаси қаноатантирилди.

Муаммоли вазиятга дуч келган шахс катта умид билан бировдан мадад сўрайди. Муамоси ечимини топса, ҳаётга қизиқиши ортади ва жамиятга кераклигини англайди.

                      М.Қодиралиев - Сўх туман адлия

                                                 бўлими бошлиғи