БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ
2024-11-23 14:38:18 277
Билиб қўйган яхши
Меҳнат шартномасини томонларнинг келишувига кўра бекор қилишда эътибор қаратилиши керак бўлган ҳолатлар
Ходимни ишдан бўшатишда энг мустаҳкам ишдан бўшатиш МКнинг 157-моддаси, яъни томонларнинг ўзаро келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш деб айтилади. Сабаби бу тарзда меҳнат шартномаси бекор қилинганда, иш берувчи томонидан хатоликларга йўл қўйилмаса, ходимнинг ишга тикланиши қийин бўлади.
Иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини МКнинг 157-моддаси билан бекор қилинганда нималарга эътибор қаратиш керак?
I. Ёзма келишув тузишни унутманг.
МКнинг 157-моддаси талабларига кўра, меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув билан ёзма шаклда расмийлаштирилади, унда меҳнат шартномаси бекор қилинадиган сана, қўшимча келишув тузилган сана ва тарафларнинг реквизитлари кўрсатилиши шарт. (Тарафларнинг реквизитлари учун МКнинг 107-моддасига қаранг)
Иш берувчилар томонидан биринчи навбатда қилинадиган хатолардан бири айни шу қоидага риоя қилмаслик. Ёзма келишув қоидасига риоя қилмаслик ходимнинг суд орқали ишга тикланишининг асосий сабабларидан бири бўлади. (Давоми бор).
Ўктамжон Эргашев - Сўх тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram