САЙҲУНОБОД ТУМАНИ ТАЖРИБАСИ САРИКАНДА МАҲАЛЛАСИДА
2024-04-16 08:33:57 312
Сайҳунобод тумани тажрибаси Сариканда маҳалласида
Айни кунда маҳаллаларда Сайҳунобод тумани тажрибасини амалга татбиқ этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва томорқадан самарали фойдаланган ҳолда манфаатдор бўлиш бўйича бизнинг туманимизда ҳам амалий ишлар қилинмоқда. Бу йўналишда олиб борилган тарғибот ишларининг натижадорлиги намоён бўлаётир.
Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев маҳалла еттилиги иштирокида Сайҳунобод тажрибаси асосида олиб борилаётган ишларни “хонадонбай” тизими асосида кўздан кечирди. Маҳалла ҳоким ёрдамчиси Меҳтаржон Маъруфжоновнинг сўзларига кўра, боғдорчилик ва чорвачилик маҳалланинг драйвери ҳисобланиб, ушбу йўналишда ҳам амалий ишлар қилинмоқда.
- Ота-боболаримиз тажрибаси ва Сайҳунобод тумани усули асосида Президентимиз белгилаб берган эзгу ташаббус албатта, бизнинг, ҳар бир фуқаронинг манфаатдорлигига хизмат қилади. Берилаётган эътибордан самарали фойдаланиб, томорқамизнинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилишимиз шарт ва зарур, - дейди деҳқон фарзанди бўлган ва бир неча йил қишлоқ хўжалигида фаолият олиб борган Деҳқонбой Сафарбоев.
Туман ҳокими бир неча хонадонларда бўлиб, фуқаролар билан мазкур мавзу бўйича суҳбатлади ва ўз таклифларини ҳам берди. Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан ҳам хабар олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram