Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КАРТОШКА ЭКИШ МАВСУМИ БОШЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН АМАЛИЙ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-03-28 15:21:09    394

PDF юклаш
Чоп этиш


Картошка экиш мавсуми бошланиши муносабати билан амалий семинар ташкил этилди

Сўх тумани қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туман ҳисобланади ва Республика миқёсида ўзиниг картошкаси билан донг таратган туманлардан. Туманимизда картошка экишнинг ўзига хос мактаби яратилган десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.

Туманимизда қишлоқ хўжалиги зироатлари - экин экиш ишлари мавсуми картошка экиш билан бошланади. Бугун туманнинг “Озод” ширкат хўжалигидаги бободеҳқонлар бириничилардан бўлиб картошка экиш ишларини бошлаб юборишди.

Картошка экиш мавсуми бошланиши муносабати билан туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида амалий семинар ўтказилди. Мутахассислар томонидан картошка парвариши бўйича керакли маълумотлар етказилди ва яхши ниятлар билан ерга биринчи картошка уруғи қадалди.

Туман ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбековга кўра, бу йили туманимизда 500 гектар ер майдонига картошка экиш ва бундан 10 250 тонна ҳосил олиш режага киритилган. Туман бўйича бу ишларга 10 та техника жалб этилган.   

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram