ТУМАН “ИНСОН” ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2024-03-20 15:20:46 549
Туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори иштирокида сайёр қабул ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбарияти томонидан ташкил этилган навбатдаги сайёр қабул Сўх туманининг Демурсад маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ўтказилди.
Сайёр қабул маҳалла аҳли билан очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, қатнашчиларга марказ директори Сайидали Темиралиев томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октабрдаги 654-сонли ва 2023-йил 10-ноябрдаги 596-сонли қарорлари талаблари, нафақаларни тайинлаш, тўлаш, рад этиш ёки тўлашни давом этиш сабаблари тушунтирилди.
Қабул давомида 12 нафар мурожаатчиларнинг турли мавзулардаги мурожаатлари кўриб чиқилди. Жумладан, 1 нафар фуқарога реабилитация техник воситалари билан таъминлаш юзасидан қилган мурожаати тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди. Шунингдек, 11 нафар мурожаатчига жойида ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram