Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 214 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

×

 2023-08-07 18:00:56    114

PDF юклаш
Чоп этиш


Савол беринг, жавоб берамиз

Савол: Тиббий ходим олдинги иш жойидан штатлар қисқартилиганлиги учун ишдан бўшатилган. Орадан икки ой ўтгач янги жойга ишга кирган. «қисқартиришга тушган», ходимнинг иш стажи узлуксиз иш стажига кирадими ва унга янги иш жойида устама туланадими?

 

Жавоб: 21.12.2005 йилдаги 276-сонли ВМҚ билан давлат муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартларини тартибга солувчи Низом тасдиқланган. Шу жумладан, устама тўлаш шартлари ҳам.

Устама тариф ставкасидан фоизларда белгиланади. Шундай қилиб, кўп йиллик иш стажи учун шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, шунингдек соғлиқни сақлаш муассасаларининг фармацевтика ходимлари учун узлуксиз иш стажида қуйидаги устамалар белгиланади:

• 5 йилдан 10 йилгача – тариф ставкасининг 5% миқдорида;

• 10 йилдан 15 йилгача – тариф ставкасининг 10%;

• 15 йилдан 20 йилгача – тариф ставкасининг 15% (олий маълумотли ҳамширалар учун – тариф ставкасининг 20%);

• 20 йилдан ортиқ – тариф ставкасининг 20% (олий маълумотли ҳамширалар учун – тариф ставкасининг 30%).

Устамалар тўлашнинг бошқача тартиби белгиланган соғлиқни сақлаш мусассалари ходимларининг айрим тоифалари бундан мустасно

Агар ходим билан аввалги иш жойида меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси МК 161-м. 2-қ. 2-б. бўйича (ёки эски МК 100-м. 2-қ. 1-б. бўйича) штат қисқариши муносабати билан бекор қилинган бўлса ва кейинги ишга жойлашгунга қадар ишдаги танаффус уч ойдан ошмаса, устама тўлаш учун узлуксиз иш стажи сақланади.


А.Тошпулатов - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram