САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ
2023-06-12 10:53:42 152
Савол беринг, жавоб берамиз
Савол: Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга таътиллар бериладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг янги тахрирдаги меҳнат кодекси 406-моддаси талабларига кўра, янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бола фарзандликка олинган ёки васийлик белгиланган кундан бошлаб ва бола туғилган кундан эътиборан эллик олти календарь кун (бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ бола фарзандликка олинган тақдирда эса етмиш календарь кун) ўтгунига қадар қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланган холда таътил берилади.
Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимнинг ёзма аризасига кўра, ходимга бола икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, ушбу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда нафақа тўланади, шунингдек бола уч ёшга тўлгунига қадар иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам берилади.
Ф.Бобоев - Сўх туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram