ЖАВПАЯ МАССИВИДА ДАРОМАД ОЛИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ҲАР БИР ФУҚАРО АСТОЙДИЛ МЕҲНАТ ҚИЛМОҚДА
2023-05-29 18:54:18 149
Жавпая массивида даромад олиш истагида бўлган ҳар бир фуқаро астойдил меҳнат қилмоқда
Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинидаги Жавпая массивида барпо этилган янги ўрикзорда бугун боғ қатор ораларига экин экиш ишлари фуқароларимиз томонидан тизимли олиб борилмоқда. Туман ҳокими ва туман прокурори, 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалар бешлиги томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари самараси ўлароқ, фуқароларни Жавпаяга жалб этиш ўзининг натижасини кўрсатиб, полиз экинлари, айниқса, ошқовоқ экиш ишлари охирига етказилмоқда.
Жавпаяга жалб этилган техникалар ёрдамида ерларни шудгорлаш ва ишлов бериш ишлари ҳам жадаллашган. Экин экиш бўйича ташкил этилган семинар ҳам фуқароларимизга анча қўл келгани олиб борилаётган ишларда намоён бўлмоқда.
Мембрана ҳовузи атрофини ободонлаштириш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бетонлаштириш ишлари ҳам охирига етказилмоқда. Энг асосийси, сув тежовчи технологиялардан мазкур ҳудудда самарали фойдаланилмоқда.
Таъкидлаш лозим, яратиб берилган шарт-шароитлардан фуқароларимиз самарали фойдаланишлари лозим бўлади - бунинг учун саъй-ҳаракат ва албатта меҳнат қилиш шарт ва зарур. Аслида манфаат ва даромад олиш истагида бўлган ҳар бир инсон энг аввало, меҳнат ва астойдил ҳаракат қилиши керак.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram