Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 226 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ХАЙР, АЗИЗ МАКТАБИМ!"

×

 2023-05-25 16:35:01    108

PDF юклаш
Чоп этиш


"ХАЙР, АЗИЗ МАКТАБИМ!"


"Сўнгги қўнғироқ". Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, бугун Сўх туманининг барча умумтаълим мактабларида «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида 2022-2023 ўқув йилининг якунига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Барча 11-синф битирувчиларига нурли келажак сари сўнгги қўнғироқ садолари остида йўлланма берилди.


Туман таълим муассасаларида бўлиб ўтган тадбирларда барча битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.


Тул маҳалласининг 24-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги ташкил этилган тадбирда қатнашиб, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча битирувчилар ва мактаб жамоасини ушбу унутилмас кун билан табриклади. Барча битирувчи ўғил-қизларга келажакда жамиятда ўз ўринларини топишлари ва Ватаннинг содиқ фарзандлари бўлиб етишлари учун яхши ният ва тилаклар билдирилди.


Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Гулноза Усмонова ҳам барча битирувчиларни ушбу унутилмас кун билан табриклади. Тадбир давомида ўқув йилида фаол бўлган ва намуна кўрсатган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

Тадбир давомида шуниггдек, барча битирувчи ўғил-қизларга туман ММТ бўлими томонидан янги китоблар ва мактаб маъмуриятига телевизор тақдим этилди. Тадбирдан сўнг туман ҳокими битирувчи ўғил-қизлар билан сўҳбатлашди ва уларнинг қизиқишлари билан қизиқди.

 

Маълумот ўрнида: Сўх туманида 2022-2023 ўқув йилида жами бўлиб 17973 нафар мактаб ёшидаги болалар таълим-тарбия жараёнига қамраб олинган бўлса, шундан 1559 нафарини 9-синф битирувчилари ҳамда 1159 нафарини 11-синф битирувчилари ташкил этади. Бу йил 186 нафар 9-синф битирувчилари "Аъло даражали" шаҳодатнома билан, 25 нафар 11-синф битирувчилари кумуш ва 84 нафари олтин медаль билан битирмоқдалар.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram