ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТАШАББУСИ ВА АМАЛИЙ КЎМАГИ БИЛАН ЖАВПАЯДАГИ ИССИҚХОНАЛАР ҲУДУДИГА ҲАМ СУВ ТОРТИШ ИШЛАРИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ
2023-05-24 10:48:59 157
Вилоят ҳокими ташаббуси ва амалий кўмаги билан Жавпаядаги иссиқхоналар ҳудудига ҳам сув тортиш ишлари бошлаб юборилди
Тумандаги Жавпая массивида қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш мақсадида олиб борилаётган ишлар ўзининг самараларини бермоқда. Мазкур массивига бевосита бириктирилган туман прокурори Садирали Мирзокаримов ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоевлар мунтазам Жавпаяда иссиқхона барпо этган фуқаролар ҳолидан хабар олишади, уларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этишга кўмаклашади.
Шунингдек, мазкур массивда туман ҳокими саъй-ҳаракатлари билан янги узумзорлар барпо этилиб, боғ қатор ораларига ошқовоқ ва торвуз экилмоқда. Яхши ниятлар билан экилган анорлар ҳам мева бериш арафасида.
Туман прокурори ва туман ҳокими биринчи ўринбосари тадбиркорлар билан учрашиб, улар билан суҳатлашди ва кўриб турганингиздек, фуқароларимиз қилган меҳнат самарасини кўришаётир. Қалъача маҳалласида яшовчи Ҳасанхон Эргашевни ҳар доим иссиқхона ичидан топасиз.
Ҳасанхон ҳар куни 200 килограммгача бодиринг ва 80 килограммгача помидор териб олади ва маҳсулотини бозорга чиқараётган тадбиркор манфаат топаётганидан хурсанд. Вилоят ҳокими ташаббуси ва бевосита амалий кўмаги билан Жавпая массивининг пастки қисмидаги иссиқхоналар ҳудудига ҳам сув тортиш ишлари бошлаб юборилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram