Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 246 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ МАКТАБ ВА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

×

 2023-05-23 17:29:29    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокими мактаб ва мактабгача таълим муассасасидаги ишларни кўздан кечирди

Бугун туман ҳокими Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинидаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди. Таълим даргоҳида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирган туман ҳокими мактаб педагогик жамоаси ва юқори синф ўқувчилари билан мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида мактабда 25 май куни бўлиб ўтадиган “Сўнгги  қўнғироқ” тадбирига тайёргарлик кўриш, тадбирни уюшқоқолик ва кўтаринкилик билан ўтказиш, тадбирни белгиланган тартиб ва қоидаларга мос равишда ўтказиш, ўзбошимчалик ва лоқайдликка йўл қўймаслик бўйича гапирилди ва бу бўйича таълим даргоҳи маъмуриятига қатъий топшириқлар берилди. Олдинда бўлиб турган имтиҳон жараёнларини ҳам юқори савияда ўтказиш мактаб маъмуриятидан масъулият ва ташаббускорлик талаб этилиши қайд этиб ўтилди.

Туман ҳокими шунингдек, маҳалладаги 20-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлиб, бу ерда ҳам муассаса мутасаддилари билан учрашди ва энг аввало, болаларни овқатлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Туман ҳокими муассасада олиб борилаётган тарбиявий ишларни ҳам кўздан кечирди ва бу бўйича тегишли мутасадди раҳбарларга вазифа ва кўрсатмалар берди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram