ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
2023-05-23 17:19:11 140
Долзарб масалалар муҳокама этилди
Бугун туман маданият маркази мажлислар залида туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тожибоев раислигида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, бандликка кўмаклашиш ва маҳаллабай маркази, тижорат банк раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Танқидий руҳда бўлиб ўтган мазкур йиғилишда туман маҳалалларида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли муаммо ва камчиликларини ўрганиш ва уларни бартараф этишга қаратилган ишлар ҳолати таҳлил этилди.
Йиғилишда шунингдек, маҳаллий бюджет тушуми, ЎЗбекистон Республикаси Президентининг 16 феврал 2023 йилдаги 57-сонли “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бўйича қуёш панеллари ўрнатиш, муаммоли кредитлар ундириш, янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан ахборот берилди ва берилган маълумотлар асосида мазкур масалалар муҳокама қилинди. Йиғилиш якуни билан тегишли масъулларги муддатли топшириқлар ва кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram