Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯ. 10 ТА АСОСИЙ ЎЗГАРИШ

×

 2023-05-20 16:52:10    178

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Конституция. 10 та асосий ўзгариш

10-ўзгариш. Маҳаллий давлат ҳокимиятидаги ўзгаришлар. Ҳокимлар кенгаш раислигидан кетади

Маҳаллий давлат бошқарувида вакиллик ва ижро этувчи органлар бир-биридан ажратилмоқда. Бу борадаги ҳозирги тартиб ҳокимиятнинг бўлиниш ва ҳокимият бўғинларининг ўзаро тийиб туриш принципига зид. Бош қомуснинг янги таҳририга асосан, бунга барҳам берилиб, маҳаллий кенгашлар сайланадиган вакиллик органлари, ҳокимликлар эса ижро органлари деб белгиланмоқда.

Шунга мувофиқ, қуйидаги саналардан бошлаб, ҳокимларнинг кенгашларда раислик қилишига барҳам берилади:

вилоятларда ва Тошкент шаҳрида 2024 йилги депутатлик сайловлари якунлари бўйича;

туман ва шаҳарларда 2026 йил 1 январдан бошлаб.

Маҳаллий кенгашлар раислари кенгаш депутатлари орасидан 5 йил муддатга сайланади. Ҳокимлар эса 5 йил муддатга тайинланади, тайинланган ҳокимни кенгашлар тасдиқлайди. Шу тариқа, кенгаш раислари ҳам, ҳокимлар ҳам тўғридан тўғри аҳоли томонидан сайланмайди.

Кенгашларнинг ваколатларига, жумладан, қуйидагилар киради:

маҳаллий бюджетни кўриб чиқиш ва қабул қилиш, унинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини тасдиқлаш;

ҳокимни лавозимга тасдиқлаш, унинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш.

Ҳокимларнинг ваколатлари эса, жумладан, қуйидагилардан иборат бўлади:

Конституция ва қонунларни, парламент палаталарининг қарорларини, президентнинг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг, юқори турувчи ҳокимларнинг ва тегишли халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини бажариш;

ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш.

Ҳокимлар ва маҳаллий кенгашларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби бўйича алоҳида қонунлар қабул қилинади. Маҳаллий масалалар бўйича уларнинг ваколатлари қандай тақсимланиши ана шу қонунларда акс этади.

Бунёджон Эназаров - Сўх туман адлия бўлими бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram